Спорт

Ўзбекистон гимнастикачилари жаҳон кубогида 7 медални қўлга киритди
18 апрель 2022, 13:29

Ўзбекистон гимнастикачилари жаҳон кубогида 7 медални қўлга киритди

Тошкентда бўлиб ўтган бадиий гимнастика бўйича жаҳон кубоги босқичида Ўзбекистон гимнастикачилари 4 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритди. Шулардан 3 та олтин ва 1 та бронзани терма жамоа ҳисобига Тахмина Икромова олиб келди.

Ғофур Раҳимов Ўзбекистон профессионал бокс федерациясида иш бошлади
16 апрель 2022, 16:42

Ғофур Раҳимов Ўзбекистон профессионал бокс федерациясида иш бошлади

AIBA собиқ раҳбари ва тадбиркор Ғофур Раҳимов Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси биринчи вице-президенти лавозимига сайланди.

Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази рўйхатга олинди
15 апрель 2022, 16:20

Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази рўйхатга олинди

Адлия вазирлиги Ўзбекистон футбол ҳакамлари марказини рўйхатдан ўтказди. Марказ мамлакат ҳудудида футбол мусобақаларини бошқарувчи ҳакамлар фаолиятини назорат қилиш ва уларни тайёрлаш билан шуғулланади.

Тошкентда бадиий гимнастика бўйича жаҳон кубоги ўтказилади
15 апрель 2022, 10:11

Тошкентда бадиий гимнастика бўйича жаҳон кубоги ўтказилади

15 апрель куни Тошкентда бадиий гимнастика бўйича жаҳон кубоги босқичи старт олади. Россия, Беларусь ва Украина гимнастикачилари узоқ йиллар давомида биринчи марта Тошкент турнирида қатнашмайди. Томошабинлар учун мусобақаларга кириш бепул.

Япония ТИВ раҳбари апрель охирида Ўзбекистонга келишни режалаштирмоқда — ОАВ
14 апрель 2022, 18:50

Япония ТИВ раҳбари апрель охирида Ўзбекистонга келишни режалаштирмоқда — ОАВ

Япония ташқи ишлар вазири Йосимаса Хаяси апрель охирида Ўзбекистон ва Қозоғистонга ташриф буюриши кутилмоқда. Шунингдек, Япония ТИВ раҳбари июнь ойи охиригача Марказий Осиёнинг бешта давлати ташқи ишлар вазирлари йиғилишини ўтказиш ва Хитой кредитлари хавфи ҳақида огоҳлантиришни режалаштирмоқда.

Кирилл Альтман: Қандай қилиб футбол мухлисига айландим?
13 апрель 2022, 10:15

Кирилл Альтман: Қандай қилиб футбол мухлисига айландим?

Ўзбекистонда футболни севишади ва кўпчилик болалигидан севимли жамоасини танлаб, унга ишқибозлик қилади. Журналист Кирилл Альтман «Қандай қилиб футбол мухлисига айландим?» лойиҳаси доирасида нега Ўзбекистонда маҳаллий клубларга мухлислик қилинмаслиги ва футболда оддий ҳисобдан кўра нима жозибалироқ эканлиги ҳақида гапирди.

Ҳар йили Ëшлар куни ва «Ëшлар форуми» доирасида беш босқичли спорт мусобақалари ўтказилади
11 апрель 2022, 17:43

Ҳар йили Ëшлар куни ва «Ëшлар форуми» доирасида беш босқичли спорт мусобақалари ўтказилади

Президент қарорига мувофиқ, ҳар йили анъанавий тарзда 30 июнь — Ëшлар куни ва «Ëшлар форуми» доирасида спортнинг 9 та тури бўйича беш босқичли оммавий спорт мусобақалари ўтказилади. Бу орқали йил охиригача 6 млн нафар ёшларни спорт билан қамраб олиш режа қилинган. Бундан ташқари, 2023 йил 1 мартдан олимпия, ноолимпия ва миллий спорт турлари, қолаверса, мактаб ва ОТМлар доирасида ҳам мусобақалар ташкиллаштирилади.

Дмитрий Поваров: Қандай қилиб футбол мухлисига айландим?
9 апрель 2022, 10:01

Дмитрий Поваров: Қандай қилиб футбол мухлисига айландим?

Ўзбекистонда футболни севишади ва кўпчилик болалигидан севимли жамоасини танлаб, унга ишқибозлик қилади. Журналист Дмитрий Поваров «Қандай қилиб футбол мухлисига айландим?» лойиҳаси доирасида ушбу спорт турига қандай меҳр қўйгани, нега Марказий Осиёда Европа футболи ишқибозлари кўплиги ва футбол дунёни қандай бирлаштиргани ҳақида гапириб берди.

DJ Piligrim: Қандай қилиб футбол мухлисига айландим?
4 апрель 2022, 15:00

DJ Piligrim: Қандай қилиб футбол мухлисига айландим?

Ўзбекистонда футболни севишади ва кўпчилик болалигидан севимли жамоасини танлаб, унга ишқибозлик қилади. Мусиқачи Илҳом Йўлчиев (DJ Piligrim) «Қандай қилиб футбол мухлисига айландим?» лойиҳаси доирасида нега «Барселона» ишқибози эканлиги ва «Реал Мадрид» мухлислари орасида «Барса» кийимида ўтириш қандайлиги ҳақида гапириб берди.

Оксана Чусовитина Жаҳон кубогида 2 та олтин ва 1 та кумуш медални қўлга киритди
4 апрель 2022, 11:20

Оксана Чусовитина Жаҳон кубогида 2 та олтин ва 1 та кумуш медални қўлга киритди

Спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубогида Оксана Чусовитина 2 та олтин, 1 та кумуш медални қўлга киритиб, таяниб сакраш дастурида аёллар ўртасида мутлақ ғолиб бўлди.

Зуҳриддин Қодиров қиличбозлик бўйича ўзбекистонлик биринчи жаҳон чемпиони бўлди
4 апрель 2022, 09:26

Зуҳриддин Қодиров қиличбозлик бўйича ўзбекистонлик биринчи жаҳон чемпиони бўлди

Зуҳриддин Қодиров БААда ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги қиличбозлик бўйича жаҳон чемпионати финалида германиялик рақибини мағлуб этди. У Ўзбекистон қиличбозлари ўртасида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган илк спортчи бўлди. ЖЧда Зайнаб Дайибекова бронза медалини қўлга киритди.

ЖЧ-2022 финал босқичига қуръа ташланди
1 апрель 2022, 22:54

ЖЧ-2022 финал босқичига қуръа ташланди

Қатарнинг Доҳа шаҳрида бўлиб ўтадиган футбол бўйича Жаҳон чемпионати гуруҳ иштирокчилари аниқланди. Чемпионатнинг биринчи учрашуви Қатар ва Эквадор ўртасида бўлади. C гуруҳида эса Аргентина Саудия Арабистонига қарши ўйнайди. Испания Германия билан, Бельгия Хорватия билан бир гуруҳга тушди.

10 апрелдан республика бўйлаб оммавий спорт тадбирлари ўтказилади
1 апрель 2022, 16:58

10 апрелдан республика бўйлаб оммавий спорт тадбирлари ўтказилади

Жума кунги йиғилишда Шавкат Мирзиёев 6 млн нафар ёшлар иштирокида 10 апрелдан маҳалла, туман, вилоят ва республика босқичларидан иборат оммавий спорт тадбирларини ўтказиш юзасидан топшириқ берди. Бунинг учун ҳар бир вилоятга 100 млн сўмгача, ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш учун 1 млрд сўмгача маблағ ажратилади.

Диёр Имомхўжаев 4 йилга ПФЛ бош директори бўлди
31 март 2022, 16:05

Диёр Имомхўжаев 4 йилга ПФЛ бош директори бўлди

2020 йилдан бери Профессионал футбол лигаси бош директори вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаб келаётган Диёр Имомхўжаев 4 йил муддатга ташкилотга бош директор этиб сайланди.

МОҚ спортчилар манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида спортчилардан иборат комиссия тузди
31 март 2022, 15:01

МОҚ спортчилар манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида спортчилардан иборат комиссия тузди

Миллий олимпия қўмитаси таркибида спортчилар манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Атлетлар комиссияси тузилди. Унга 7 нафар спортчи кирди. Дмитрий Шокин комиссияга раҳбар этиб тасдиқланди, Оксана Чусовитина ва Бекзод Абдураҳмонов эса унинг ўринбосарлари бўлди.

ЖЧ-2022: Роналду ва Левандовски Қатарга боради, Салоҳ саралашда қолиб кетди, Нигерияда мухлислар тартибсизлик уюштирди
30 март 2022, 11:38

ЖЧ-2022: Роналду ва Левандовски Қатарга боради, Салоҳ саралашда қолиб кетди, Нигерияда мухлислар тартибсизлик уюштирди

2022 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионатига борадиган 32 та терма жамоанинг 27 таси маълум бўлди. Европада саралаш ўйинлари финалида Португалия Шимолий Македонияни, Польша Швецияни 2:0 га енгиб, мундиал йўлланмасини қўлга киритди. Африкада Жазоир Камерунга ютқазиб қўйди. Салоҳ ва Манэ қарама-қаршилигидан сўнг, Миср Қатарга бормайдиган бўлди.

Navruz Cup-2022: Ўзбекистон терма жамоаси мусобақа ғолиби бўлди
29 март 2022, 21:45

Navruz Cup-2022: Ўзбекистон терма жамоаси мусобақа ғолиби бўлди

Ўзбекистон терма жамоаси «Navruz Cup-2022» финалида Уганда терма жамоасини 4:2 ҳисобида енгиб, мусобақа ғолиби бўлди. Элдор Шомуродов ўйинда хет-трикка эришди. Яна бир голга Жалолиддин Машарипов муаллифлик қилди. Мусобақада 3-ўрин Тожикистон МТЖга насиб этди.

Navruz Cup-2022: Ўзбекистон Қирғизистонни мағлуб этиб, финалга чиқди
25 март 2022, 21:29

Navruz Cup-2022: Ўзбекистон Қирғизистонни мағлуб этиб, финалга чиқди

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси «Navruz Cup-2022» халқаро ўртоқлик турнири ярим финал баҳсида Қирғизистон жамоасини 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Голларга Элдор Шомуродов ва дубль билан Игорь Сергеев муаллифлик қилди. Финал ўйини Угандага қарши бўлиб ўтади.

ЖЧ-2022. Италия Қатарга бормайди, Португалия саралаш финалига чиқди, Салоҳ Манэга қарши ўйнайди
25 март 2022, 16:54

ЖЧ-2022. Италия Қатарга бормайди, Португалия саралаш финалига чиқди, Салоҳ Манэга қарши ўйнайди

2022 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионатига саралаш ўйинларининг навбатдаги босқичи бошланди. Италия ва Туркия саралашдан чиқиб кетди, Португалия ва Швеция йўлланма учун курашни давом эттиради. Шунингдек, Уругвай, Эквадор, Япония ва Саудия Арабистони терма жамоалари мундиалга тўғридан-тўғри чиқиш масаласини ҳал қилди. Африкада Салоҳ ва Манэ қарама-қаршилиги кутилмоқда, Шимолий ва Марказий Америка минтақаси учун учта йўлланмага бешта терма жамоа даъвогарлик қилмоқда.

Finalissima: 1 июнда Италия ва Аргентина терма жамоалари суперкубок учун ўйнайди
24 март 2022, 15:00

Finalissima: 1 июнда Италия ва Аргентина терма жамоалари суперкубок учун ўйнайди

1 июнь куни футбол бўйича Европа ва Жанубий Америка қитъалари чемпионлари ўртасида суперкубок ўйини ўтказилади. Италия ва Аргентина терма жамоалари ўртасидаги учрашув Лондоннинг Уэмбли стадионида бўлиб ўтади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг