3−5 июнь кунлари Рим шаҳрида бўлиб ўтган Гран-при туркумига кирувчи турнирда Ўзбекистонлик спортчи Шуҳрат Салаев бронза медалини қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.

-80 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Шуҳрат Салаев Иордания, Хорватия ва Испания вакилларини мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди. У финал йўлида Токио-2020 Олимпиадаси совриндори мисрлик Сейф Эйсса билан татамига чиқиб, мағлуб бўлди.

Шу тариқа, Шуҳрат Салаев бронза медалини қўлга киритди. МОҚнинг маълум қилишича, бу ўзбекистонлик таэквондочи учун Гран-при таснифидаги мусобақаларда қўлга киритилган биринчи медалдир.

Бронза медали учун спортчи 22 та қимматли рейтинг очкосига эга бўлди.