4−5 июнь кунлари Австриянинг Грац шаҳрида дзюдо бўйича ёшлар ўртасида Европа очиқ чемпионати бўлиб ўтди, унда ўзбекистонлик атлетлар 3 та бронза медалини қўлга киритди, деб хабар берди МОҚ.

Мусобақада қиз болалардан -48 кг вазн тоифасида Ҳалимажон Қурбонова, +57 кг вазн тоифасида Шукуржон Аминова ҳамда ўғил болалардан -90 кг вазн тоифасида Жаҳонгир Маматраҳимов бронза медалига сазовор бўлишди.

Шунингдек, чемпионатда иштирок этган ўзбекистонлик дзюдочилар -100 кг вазн тоифасида Муҳаммадқодир Мансуров ва +100 кг вазн тоифасида Исломбек Равшанқулов 5-ўринни банд этган бўлса, Ирисхон Қурбонбоева -78 кг вазнда 7-ўрин билан кифояланди.

Ўз навбатида, бронза медали учун ҳар бир спортчи 160 тадан қимматли рейтинг очкосига эга бўлди.

Мусобақада жами 37 давлатдан 511 нафар — 326 нафар эркак ва 185 нафар аёл спортчи иштирок этди.

Аввалроқ, Грузиянинг Тбилиси шаҳрида бўлиб ўтган дзюдо бўйича «Катта дубулға» мусобақасида ўзбекистонлик атлетлар битта кумуш ва тўртта бронза медалини қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдик.