29 май — 9 июнь кунлари Норвегиянинг Ставангер шаҳрида бўлиб ўтаётган классик шахмат бўйича — Norway Chess турнирида Нодирбек Абдусатторов иккинчи турда ғалаба қозониб, учинчи ўринга кўтарилди. Турнирнинг соврин жамғармаси 2,5 млн крон (тахминан 243 минг доллар)ни ташкил этади. Ғолиб 750 минг крон (тахминан 67,6 минг доллар) олади.

30 май куни турнирнинг иккинчи кунида ўзбекистонлик шахматчи (ФИДЕ рейтингида 21-ўрин, 2732) Арьян Тарини (100-ўрин, 2646) мағлуб этди. Унинг рақиби ўйин бошида устунликка эга эди.

norway chess 2023, нодирбек абдусатторов, шахмат

ФИДЕ жаҳон рейтинги етакчиси Магнус Карлсен (2853) Уэсли Со (8-ўрин, 2765) билан тенглашиб олди, бироқ армагеддонда унинг қўли баланд келди, Фабиано Каруана ҳам (6-ўрин, 2773) армагеддонда Аниш Гирини (7-ўрин, 2772) ортда қолдирди.

Алириза Фиружа (2-ўрин, 2786) Шахрияр Мамедяровни (15-ўрин, 2740) мағлуб этган бўлса, Хикару Накамура (5-ўрин, 2775) Гукеш Доммаражу (17-ўрин, 2736) устидан ғалаба қозонди.

norway chess 2023, нодирбек абдусатторов, шахмат

Учинчи босқичда Нодирбек Абдусатторов Алириза Фиружага қарши баҳс олиб боради.

Фабиано Каруана (7-ўрин, 2764) ФИДЕ жаҳон рейтинги етакчиси Магнус Карлсенни (2853) мағлуб этди. Гукеш Доммаражу (18, 2732) эса Алириза Фиружани (4, 2785) ютди. Шахрияр Мамедяров (16-ўрин) ва Уэсли (8-ўрин) армагеддондаги рақибларини ортда қолдирди.

2019 йилдан бошлаб турнир ўзига хос тизим бўйича ўтказиб келинмоқда: классик ўйинда дуранг қайд этилган тақдирда, армагеддон форматида қўшимча ўйин ўтказилади — оқ ўйинчига 10 дақиқа, қорага эса 7 дақиқа, лекин дуранг қоранинг ғалабаси деб ҳисобланади. Классик ўйиндаги ғалаба учун 3 балл, армагеддондаги ғалаба учун 1,5 балл, классик ўйиндаги дуранг учун 1 очко ва армагеддондаги мағлубият учун 0 балл берилади.