4−13 май кунлари Таиланднинг Бангкок шаҳрида ўтган муайтай бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар 5 та медалга эга чиқди. Бу ҳақда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, 54 кг вазн тоифасида иштирок этган Зубайр Ҳусанов олтин медални қўлга киритди. 2 та кумуш медаллари 51 кг вазн тоифасидаги Далер Собиров ва 75 кг вазндаги Рахматжон Ходжаевга насиб этди.

Шунингдек, Акобир Қахрамонов (91 кг) ва Наимжон Тўхтабоевлар (75 кг) турнирни бронза медали билан якунлади.