Тошкентда ўтаётган бокс бўйича +92 кг вазн тоифасида Баҳодир Жалолов ЖЧ финалида кубалик Алехандро Арзола Лопесга қарши рингга кўтарилди ва ғалаба қозонди.

Шу тариқа у Жаҳон чемпионатидаги учинчи олтин медални терма жамоа ҳисобига қўшиб қўйди.

Токио-2020 Олимпия ўйинлари чемпиони, супер оғир вазн тоифасида жанг қилувчи Баҳодир Жалолов турнирнинг финалига жангсиз чиққанди. Сабаби унинг ярим финалдаги рақиби испаниялик Аюб Гадфа Дрисси жароҳати сабаб рингга чиқмаган.

Эслатиб зтамиз, аввалроқ Асадхўжа Мўйдинхўжаев ва Ҳасанбой Дўсматов ЖЧ ғолиблигини қўлга киритганди.

Чемпионат низомига кўра, олтин медаль соҳиблари 200 минг доллар пул мукофоти эга бўлади.

14 май куни финал баҳслари давом этади ва яна 4 нафар ўзбекистонлик боксчи рингга чиқади:

  • Саиджамшид Жафаров қозоғистонлик Асланбек Шимбергеновга қарши;
  • Руслан Абдуллаев мўғулистонлик Чинзориг Баатарсухга қарши;
  • Абдумалик Халoков кубалик Саидел Ҳортага қарши;
  • Ойбек Жўраев эса қозоғистонлик Махмуд Сабирхонга қарши жанг олиб боради.