Футбол бўйича 20 ёшгача бўлган футболчилар (U-20) ўртасидаги жаҳон чемпионатининг 1/8 финал босқичида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Исроил терма жамоасига қарши майдонга тушади. Учрашув 31 май куни соат 02:00да бўлиб ўтади.

Миллий терма жамоа 4 очко билан «А» гуруҳида иккинчи ўринни эгаллади. Ўзбекистон учта ўйинда Аргентинага имкониятни бой берди (1:2), Янги Зеландия билан дуранг ўйнади (2:2), Гватемалани эса мағлуб этди (2:0).

u-20 жаҳон чемпионати, ўзбекистон - исроил, футбол бўйича u-20 жч

Исроил ёшлар терма жамоаси худди шундай тарзда С гуруҳидан иккинчи ўринда (4 очко) чиқди. Жамоа дастлаб Колумбияга ютқазди (1:2), кейин Сенегал билан дуранг ўйнади (1:1), учинчи турда эса Японияни мағлуб этди (2:1). Охирги ўйинда исроилликлар биринчи бўлиб гол ўтказиб юборишди, иккинчи бўлимни эса 68-дақиқада ярим ҳимоячи Жан Бинямин майдондан четлатгани учун 10 нафар футболчи билан ўтказди. Шунга қарамай, Исроил 76-дақиқада ҳисобни тенглаштирди, қўшимча бўлимларда (90+2ʼ) ғалабани илиб кетди.

1/8 финал ўйини ғолиби ҳозирча рақибини танламаган Бразилия терма жамоаси билан чорак финалда ўйнаши мумкин