Футбол бўйича 20 ёшгача бўлган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Аргентинада бўлиб ўтаётган U-20 жаҳон чемпионатининг иккинчи учрашувида дуранг ўйнади. 24 майга ўтар кечаси Сантьяго-дель-Эстерода Янги Зеландияга қарши кечган учрашув 2:2 ҳисобида якунланди.

Янги зеландияликлар биринчи бўлиб ҳисобни очди. Бенжамин Уоллес 23-дақиқада кучли зарба йўллади, дарвозабон Отабек Боймуродов тўпга ета олмади.

41-дақиқада рақиб ҳисобни 2:0 кўринишига етказди. Ярим ҳимоячи Жей Хердман ҳам жарима майдончаси ташқарисидан тўпни дарвозага йўллади.

Иккинчи бўлимда эса Ўзбекистон ўзини ўнглаб олди. 51-дақиқада ярим ҳимоячи Умарали Раҳмоналиев жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб олиб, Аббос Файзуллаевга узатди, у ҳимоячининг оёқлари орасидан дарвозанинг чап бурчагига аниқ зарба берди.

Иккинчи бўлимга ҳакам 9 дақиқа қўшимча вақт қўшиб берди ва 90+3-дақиқада ўзбекистонликлар ҳисобни тенглаштирди. Ҳимоячи Зафармурод Абдураҳматов ўнг қанотдан жарима майдончасига ўтиб кетди, иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган Шерзод Эсанов боши билан тўпни рақиб дарвозасига йўллади.

Терма жамоа футболчилари босимни давом эттирди, аммо Янги Зеландия бунга қарши тура олди.

Статистик маълумотларга кўра, Ўзбекистон 69% тўпга эгалик қилди, Янги Зеландия дарвозасига 30 та зарба берилди.

Шу тариқа, Янги Зеландия 4 очко билан «А» гуруҳида 2-ўринда бормоқда, Гватемала (0) билан 4-бўлиб турибди, Аргентина эса 6 очко билан пешқадамлик қилмоқда (Аргентина — Гватемала 3:0). Ўзбекистон эса учинчи ўринда (1 очко).

футбол, янги зеландия, Футбол бўйича U-20 ЖЧ

Ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров шогирдлари ушбу учрашувда очко йўқотгани ва гуруҳдаги ўрнини яхшилай олмагани ҳақида гапирди.

«Аммо йигитларнинг ўйинга бўлган муносабати юқори эди, лекин ўйин сифатида… Янги Зеландия прессинг йўқлигини ҳис қилиб, қарши ҳужумда ўйнади. Улар иккита хатомизни голга айлантиришди. Лекин биз ўйинни назорат қилдик, вазиятлар яратдик, уларни голга айлантирдик, лекин кечикдик. Вақти етмади. Биз ўйнашда давом этамиз, ҳали имкониятлар бор», — деди у.

Видео

ФИФА сайтида ўйин шарҳи мавжуд.

Фото