Тошкентда ўтказилган бокс бўйича жаҳон чемпионати сўнгги кунида Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин, 2 та кумуш медални қўлга киритди, дея хабар бермоқда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги матбуот хизмати.

Дастлаб Ойбек Жўраев (-54 кг) чемпионлик учун рингга кўтарилди. Унинг учун қозоғистонлик рақиби Маҳмуд Сабирхан билан жанг муваффақиятсиз якунланди ва Жўраев мусобақани кумуш медаль билан якунлади.

бокс, жаҳон чемпионати

Ойбек Жўраев

2 йил муқаддам Сербияда ўтган дунё биринчилигида кумуш медални қўлга киритган Абдумалик Халоков (-57 кг) эса финалда кубалик Сиедел Хорта устидан ғалаба қозонди ва олтин медалга эга чиқди.

бокс, жаҳон чемпионати

Абдумалик Халоков

Мазкур жаҳон чемпионатида дебют қилган Руслан Абдуллаев ҳам мусобақани олтин медаль билан якунлади. -63,5 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган боксчи жангда мўғулистонлик Чинзориг Батарсухдан устун келди.

бокс, жаҳон чемпионати

Руслан Абдуллаев

Сўнгги бўлиб Саиджамшид Жафаров (-71 кг) финал жангини ўтказди. Беллашув қозоғистонлик Асланбек Шимбергеновнинг ғалабаси билан якунланди ва спортчи кумуш медалга сазовор бўлди.

бокс, жаҳон чемпионати

Саиджамшид Жафаров

Шу билан Ўзбекистон терма жамоаси мусобақани 5 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медали билан якунлаб, Жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди.

бокс, жаҳон чемпионати

Шунингдек, -51 кг вазн тоифасида олтин медалга эга чиққан Ҳасанбой Дўсматов чемпионатнинг энг яхши боксчиси, умумжамоа ҳисобида биринчиликни қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси эса энг яхши жамоа деб топилди.