Спорт

Диёра Келдиёрова дзюдо бўйича Осиё чемпиони бўлди
4 август 2022, 21:46

Диёра Келдиёрова дзюдо бўйича Осиё чемпиони бўлди

Нур-Султонда бўлиб ўтаётган дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионатида ўзбекистонлик Диёра Келдиёрова олтин, Муҳриддин Тиловов ва Нилуфар Эрмаганбетова бронза медалини қўлга киритди.

Шахмат олимпиадаси 6-тури: Ўзбекистон Ҳиндистон билан дуранг ўйнади
4 август 2022, 00:48

Шахмат олимпиадаси 6-тури: Ўзбекистон Ҳиндистон билан дуранг ўйнади

Шахмат олимпиадасининг олтинчи турида Ўзбекистон эркаклар жамоаси Ҳиндистон билан дуранг ўйнаб, турнир жадвалида тўртинчи ўринга пастлади. Аёллар жамоаси эса Шотландияни мағлуб этиб, 37-ўринга кўтарилди.

Шахмат олимпиадаси: Ўзбекистон Словакияни мағлуб этди
3 август 2022, 09:37

Шахмат олимпиадаси: Ўзбекистон Словакияни мағлуб этди

Шахмат олимпиадасининг 5-турида Ўзбекистон эркаклар жамоаси Словакияни 4:0 ҳисобида мағлуб этиб, турнир жадвалида 3-ўринга кўтарилиб олди. Нодирбек Абдусатторов беш учрашувда бешта ғалаба билан мусобақанинг энг самарали ўйинчиларидан бири бўлиб турибди. Аёллар жамоаси Вьетнамга имкониятни бой берди.

Шахмат олимпиадаси: Ўзбекистон АҚШ билан дуранг ўйнади
2 август 2022, 10:13

Шахмат олимпиадаси: Ўзбекистон АҚШ билан дуранг ўйнади

Ҳиндистонда ўтказилаётган шахмат олимпиадасининг тўртинчи турида Ўзбекистон жамоаси мусобақа фаворити — жаҳон рейтингида топ-10ликдаги шахматчилардан иборат АҚШ жамоаси билан дуранг ўйнади. Ўзбекистонлик қизлар эса ҳозиргача уч ғалаба ва бир мағлубият қайд этди.

Лайло Ҳасанова Болгарияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида энг яхши таэквондочи деб топилди.
1 август 2022, 21:13

Лайло Ҳасанова Болгарияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида энг яхши таэквондочи деб топилди.

Болгарияда таэквондо бўйича ўсмирлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида мусобақа ташкилотчилари ўзбекистонлик Лайло Ҳасановани энг яхши таэквондочи қиз, деб эътироф этди. У жаҳон чемпиони бўлди, яна 9 нафар спортчи терма жамоа ҳисобига 1 кумуш ва 8 бронза медалини ёздириб қўйди.

Ўзбекистон илк бор стенддан ўқ отиш бўйича ОЧ ғолиблигини қўлга киритди
1 август 2022, 15:33

Ўзбекистон илк бор стенддан ўқ отиш бўйича ОЧ ғолиблигини қўлга киритди

Шоҳруҳ Садиров Олма-ота шаҳрида бўлиб ўтган стенддан ўқ отиш бўйича Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритди. Бу Ўзбекистон учун ушбу спорт тури бўйича қитъа чемпионатидаги илк бош соврин ҳисобланади.

Бокс: Элнур Абдураимов Леонель Моренони нокаутга учратди
30 июл 2022, 21:07

Бокс: Элнур Абдураимов Леонель Моренони нокаутга учратди

Ўзбекистонлик боксчи Элнур Абдураимов АҚШда мексикалик Леонель Моренони нокаутга учратиб, вакант бўлган IBF North American камари соҳибига айланди. Ўзбекистонлик спортчи шу вақтга қадар мағлубиятга учрамаган ва ғалабаларининг 90 фоизини муддатидан олдин якунлаган.

Айтжан Халмаханов — спорт курашлари бўйича жаҳон чемпиони
28 июл 2022, 11:33

Айтжан Халмаханов — спорт курашлари бўйича жаҳон чемпиони

Римда бўлиб ўтаётган юнон-рум курашлари бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик атлетлар Айтжан Халмаханов олтин, Шаҳзод Рўзиохонов кумуш, Хуршидбек Нормуҳаммадов эса бронза медалини қўлга киритди.

Нигора Сувонова — оғир атлетика бўйича Осиё чемпиони
25 июл 2022, 12:06

Нигора Сувонова — оғир атлетика бўйича Осиё чемпиони

Ўзбекистонлик оғир атлетикачи Нигора Сувонова (-81 кг) Осиё чемпионатининг барча турдаги дастурлари бўйича 6 та олтин медални қўлга киритди. Терма жамоа ҳисобига яна 19 та медални Мадина Файзуллаева, Шарофиддин Амриддинов, Қудратбек Салимжонов, Нурбол Абдурашидов ва Хушноза Холиқовалар олиб келишди.

Ўзбек дзюдочилари Осиё чемпионатида яна олтита медални қўлга киритишди
21 июл 2022, 13:17

Ўзбек дзюдочилари Осиё чемпионатида яна олтита медални қўлга киритишди

Бангкокда бўлиб ўтаётган ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ўзбекистонлик дзюдочилар 3 та олтин ва 3 та бронза медалини қўлга киритди.

Ўзбекистон аёллар жамоаси футбол бўйича Марказий Осиё чемпионатида ғалаба қозонди
21 июл 2022, 09:20

Ўзбекистон аёллар жамоаси футбол бўйича Марказий Осиё чемпионатида ғалаба қозонди

Тожикистонда бўлиб ўтган футбол бўйича аёллар ўртасидаги Марказий Осиё чемпионатида ўзбекистонлик футболчилар кетма-кет иккинчи бор мусобақа ғолибига айланди. Ўзбекистон аёллар жамоаси ҳал қилувчи баҳсда Эрон аёллар МТЖсини 1:0 ҳисобида мағлуб этди — фото, видео.

Осиё ўйинлари 2023 йилда ўтказилади
20 июл 2022, 10:48

Осиё ўйинлари 2023 йилда ўтказилади

2022 йилда Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказилиши керак бўлган ёзги Осиё ва Параосиё ўйинлари яна бир йилга қолдирилди.

Оғир атлетика бўйича 2024 йилги Осиё чемпионати Тошкентда бўлиб ўтади
18 июл 2022, 19:44

Оғир атлетика бўйича 2024 йилги Осиё чемпионати Тошкентда бўлиб ўтади

2024 йилда оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатига мезбонлик қилиш учун Тошкент танланди, бу Ўзбекистонга Париж Олимпиадасига лицензия очколарини тақдим этади.

Ўзбекистон шахмат тарихида илк бор дунё рейтингида ТОП-20 га кирди
17 июл 2022, 17:40

Ўзбекистон шахмат тарихида илк бор дунё рейтингида ТОП-20 га кирди

Жаҳон шахмат рейтингида ўзбекистон илк бор кучли йигирматаликка кирди. Биринчи учта ўринни АҚШ, Россия, Хитой эгаллаб турибди. Марказий Осиё давлатларидан Қозоғистон — 37, Қирғизистон — 76, Тожикистон — 85, Туркманистон — 116 — ўринда бормоқда.

Максим Шацких «Пахтакор» бош мураббийи бўлди
16 июл 2022, 11:01

Максим Шацких «Пахтакор» бош мураббийи бўлди

«Пахтакор» футбол клубига таниқли футболчи Максим Шацких бош мураббий этиб тайинланди. Клуб билан тузилган шартнома 3 йилга мўлжалланган.

Ўқ отиш бўйича Жаҳон кубогининг финалида ўзбекистонликлар 3-ўринни эгаллади
15 июл 2022, 08:35

Ўқ отиш бўйича Жаҳон кубогининг финалида ўзбекистонликлар 3-ўринни эгаллади

Жанубий Кореяда ўтказилган ўқ отиш бўйича Жаҳон кубоги финалида ўзбекистонлик спортчилар 16 очко билан 3-ўринни эгаллади. Мусобақада 1-ўрин Италия, 2-ўрин эса Ҳиндистон вакилларга насиб этди.

Ўзбек атлетлари Бутунжаҳон ўйинларида иккита медални қўлга киритди
14 июл 2022, 18:09

Ўзбек атлетлари Бутунжаҳон ўйинларида иккита медални қўлга киритди

АҚШда бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар — Достонбек Отаболаев карате бўйича бронза, Дарья Латишева эса ушу бўйича кумуш медални қўлга киритди.

«Ҳумо» хоккей клуби Қозоғистон чемпионатида иштирок этишни бошлайди
13 июл 2022, 18:14

«Ҳумо» хоккей клуби Қозоғистон чемпионатида иштирок этишни бошлайди

Тошкентнинг «Ҳумо» хоккей клуби икки йиллик танаффусдан кейин яна Қозоғистон Про лигасида ўйнашни бошлайди. Жамоа коронавирус пандемияси туфайли мусобақаларда иштирок этмаётганди.

Ўзбекистонлик курашчилар Осиё чемпионатида яна 2 та медални қўлга киритди
8 июл 2022, 17:18

Ўзбекистонлик курашчилар Осиё чемпионатида яна 2 та медални қўлга киритди

Баҳрайнда бўлиб ўтаётган спорт курашлари бўйича U20 Осиё чемпионатида Ўзбекистон полвонлари терма жамоа ҳисобига яна иккита бронза медалини қўшиб қўйишди.

Ўзбек полвонлари Осиё чемпионатида тўртта медални қўлга киритди
6 июл 2022, 17:09

Ўзбек полвонлари Осиё чемпионатида тўртта медални қўлга киритди

Баҳрайнда бўлиб ўтаётган спорт курашлари бўйича U20 Осиё чемпионатининг биринчи кунида ўзбекистонлик полвонлар тўртта — битта олтин, иккита кумуш ва битта бронза медалини қўлга киритди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг