Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ўтказилаётган ўсмирлар ва ёшлар ўртасида дзюдо бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон атлетлари терма жамоаси ҳисобига яна олтита медални қўшиб қўйишди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.

Олтин медаль:

  • Ҳалимажон Қурбонова (-48 кг);
  • Азизбек Ортиқов (-66 кг);
  • Шукуржон Аминова (-57 кг).

Бронза медаль:

  • Умида Жуманиёзова (-52 кг);
  • Фарангиз Режепова (-63 кг);
  • Ҳожиакбар Тошев (-73 кг).

Осиё чемпионатининг биринчи кунида ўзбекистонлик дзюдочилар саккизта медалга сазовор бўлишган эди.

Олтин медаль:

  • Анваржон Ибрагимов (-55 кг);
  • Шоҳжаҳон Отабоев (-66 кг);
  • Лазиза Ҳайдарова (-40 кг);
  • Умидахон Бурхонжонова (-44 кг).

Кумуш медаль:

  • Сардор Ҳимматов (-60 кг);
  • Севинч Муродова (-48 кг);
  • Сўғдиёна Рафкатова (-52 кг).

Бронза медаль:

  • Саддам Ҳусанов (-66 кг).

Эслатиб ўтамиз, Осиё чемпионатида дзюдо бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди. 21 июлдан ёшлар ўртасидаги баҳслар старт олди.