Баҳрайнда спорт курашлари бўйича 20 ёшгача бўлган атлетлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ўзбекистонлик полвонлар юнон-рум кураши бўйича яна иккита бронза медалини қўлга киритди, деб хабар берди Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

97 кг вазн тоифасида Исломжон Раҳматов учинчи ўрин учун курашда кореялик Ким Чжу Ванни 12:3 ҳисобида мағлуб этиб, бронза медалига сазовор бўлди. Шу тариқа, юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон U20 жамоаси Осиё чемпионатини 1 та олтин, 2 та кумуш, 2 та бронза медали билан якунлади.

Қизлар ўртасидаги баҳсларда 68 кг вазн тоифасида Фируза Эсенбаева ҳам бронза медалини қўлга киритди. У айлана тизимда ўтказилган беллашувда Ҳиндистон ва Қирғизистон спортчиларига кичик ҳисобда имкониятни бой бериб, сўнгги икки жангда Қозоғистон ва Япония вакилларини 10:0 ҳисобида мағлуб этди.