Ўзбекистонлик атлетлар Баҳрайнда 20 ёшгача бўлган полвонлар ўртасидаги спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатининг юнон-рум кураши йўналишида тўртта медални қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

77 кг вазн тоифасида Самандар Бобоназаров олтин медал билан тақдирланди.

Азаматжон Абдубаннобов (-87 кг) ва Темурбек Насимов (-130 кг) иккинчи ўринни эгаллаб, кумуш медални қўлга киритди.

55 кг вазн тоифасида Алишер Ғаниев бронза медалига сазовор бўлди.