Тошкентда бўлиб ўтган Осиё оғир атлетика федерациясининг (AWF) навбатдаги конгрессида 2024 йилда Осиё чемпионатини Ўзбекистонда ўтказишга қарор қилди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Чемпионатнинг Тошкентда ўтказилиши Ўзбекистонга Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари учун муҳим рейтинг очколарини беради.

Қитъа чемпионатига мезбонлик қилиш ҳуқуқи учун Ўзбекистондан ташқари Туркманистон ва Ҳиндистон ҳам кураш олиб борди.

Мусобақа санаси ва 2024 йил тақвими кейинроқ эълон қилинади.