София (Болгария) шаҳрида таэквондо бўйича ўсмирлар ўртасида бўлиб ўтган жаҳон чемпионати ташкилотчилари ўзбекистонлик Лайло Ҳасановани энг яхши таэквондочи қиз деб топди. Бу ҳақда Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.

Мусобақада жами 16 нафар спортчи қатнашиб, улардан 10 нафари медалларни қўлга киритди:

Олтин — Лайло Ҳасанова;

Кумуш — Дилмурод Маъруфжонов;

Бронза — София Хон, Ахажон Мухторов, Жавохир Ҳидоятов, Нигора Аъзамжонова, Омина Эргашева, Росалина Толибжонова, Оминахон Камалова, Мубина Бобосаидова.

Фото