Осиё Олимпия кенгаши бир йилга кечиктирилган Ханчжоу-2022 XIX Осиё ўйинларининг янги саналарини эълон қилди. Унга кўра, мусобақа 2023 йилнинг 23 cентябрь — 8 октябрь кунлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари жорий йилнинг сентябрь ойида бўлиб ўтиши белгиланганди. Бироқ коронавируснинг янги тўлқини сабабли 6 май куни Тошкентда ўтган ООК Ижроия қўмитасининг 77-йиғилишида мусобақа бошқа муддатга кўчирилиши эълон қилинди.