Тошкентда ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида оғир атлетикачи Нигора Сувонова -81 кг вазн тоифасида 212 (95+117) кг натижа кўрсатиб, ўсмирлар ва ёшлар ўртасида барча йўналишларда жами 6 та олтин медални қўлга киритди, деб хабар берди Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.

Бундан ташқари, Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига яна 19 та медал қўшилди.

Олтин:

  • Шарофиддин Амриддинов — 3 та олтин медаль;
  • Мадина Файзуллаева (-76 кг) — ўсмирлар ўртасидаги барча йўналишларда 3 та олтин медаль.

Кумуш:

  • Қудратбек Салимжонов (102 кг) — ўсмирлар ўртасидаги йўналишларда 3 та кумуш медаль;
  • Нурбол Абдурашидов (102 кг) — 3 та кумуш медаль.

Бронза:

  • Хушноза Холиқова (+81 кг) — 3 та бронза медаль;
  • Қудратбек Салимжонов (102 кг) — 2 та бронза медаль;
  • Мадина Файзуллаева (-76 кг) — ёшлар ўртасида 2 та бронза медаль.

Фото:

Фото: Миллий олимпия қўмитаси