Жанубий Кореянинг Чангвон шаҳрида ўтказилган ўқ отиш бўйича Жаҳон кубогининг финал босқичида уч нафар ўзбекистонлик спортчи бронза медалини қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

43 мамлакатдан 450 дан ортиқ мерганлар қатнашган мусобақада 10 метрга пневматик тўппончадан ўқ отиш бўйича Муҳаммад Камолов, Владимир Свечников, Вениамин Никитин жамоа бўлиб қатнашиб, умумий ҳисобда 16 очко тўплади ва 3-ўринни эгаллади. Шунингдек, 14 балл билан қозоғистонлик спортчилар ҳам 3-ўриндан жой олди.


Мусобақада биринчи ўринни Италия ўқотар жамоаси 17 балл билан қўлга киритган бўлса (олтин медаль), 2-ўрин 15 очко тўплаган ҳиндистонлик спортчиларга насиб этди (кумуш медаль).