Жамият

Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида онлайн рўйхатдан ўтиш. Қўлланма
2 июл 2020, 10:31 1

Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида онлайн рўйхатдан ўтиш. Қўлланма

Энди ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида мобиль қурилма орқали рўйхатдан ўтиш мумкин бўлади. «Газета.uz» мобиль илова орқали давлат солиқ органларида рўйхатдан ўтиш бўйича қўлланмани тақдим этади.

Тошкент ҳокимлиги Капитал қурилиш бошқармаси раҳбари ўринбосари қўлга олинди
1 июл 2020, 23:53

Тошкент ҳокимлиги Капитал қурилиш бошқармаси раҳбари ўринбосари қўлга олинди

50 минг доллар миқдорида пора олиш тўғрисидаги иш бўйича Тошкент ҳокимлигининг Капитал қурилиш бошқармаси ўринбосари ҳам қўлга олинди. Аввалроқ Чилонзор туман ҳокимлиги бўлим бошлиғининг ушлангани хабар қилинган эди.

1-синфга қабул 6 июлдан бошланади
1 июл 2020, 23:40 1

1-синфга қабул 6 июлдан бошланади

6 июлдан 2020−2021 ўқув йили учун умумтаълим мактабларига 1-синф ўқувчиларининг қабул жараёни бошланади. Пандемия муносабати билан қабул жараёнида бир қанча ўзгаришлар бор.

ИИВ ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоёзув юзасидан ахборот берди
1 июл 2020, 21:47

ИИВ ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоёзув юзасидан ахборот берди

Ички ишлар вазирлиги ижтимоий тармоқларда яна бир фуқаронинг қийноқлардан вафот этгани ҳақидаги видеоёзув бўйича ахборот берди. Қайд этилишича, марҳум ОИТС, ўпка сили ва бошқа касалликлар асоратидан вафот этган.

Абитуриентлар учун жавоблар варақаси билан ишлаш қўлланмаси
1 июл 2020, 18:56

Абитуриентлар учун жавоблар варақаси билан ишлаш қўлланмаси

2 сентябрдан бошлаб 2020−2021 ўқув йили ОТМ бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга қабул қилиш учун тест синовлари ўтказилади. «Газета.uz» абитуриентларга жавоблар варақаси билан ишлаш учун қўлланмани тақдим этади.

Ўқитувчилар энди биттагина журнал тўлдириш билан чекланишади
1 июл 2020, 18:25

Ўқитувчилар энди биттагина журнал тўлдириш билан чекланишади

Ўқитувчилар учун «қоғозбозлик» юки кескин қисқартирилди. Энди улар фақат синф журналини, жумладан, электрон равишда Kundalik тизими орқали, тўлдириб борадилар. Бундан ташқари, ўқитувчиларнинг анъанавий ўқув дастурлари «Ўқитувчи китоби»га алмаштирилади.

Қашқадарёда ёш аёл осилган ҳолда топилган. Онаси куёвини айбламоқда
1 июл 2020, 17:58

Қашқадарёда ёш аёл осилган ҳолда топилган. Онаси куёвини айбламоқда

Қашқадарё вилоятининг Косон туманида 18 ёшли Моҳинур Жўраева осилган ҳолатда топилди. Унинг онаси куёвини айбламоқда, деб ёзди Daryo.uz. «Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш» моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Қашқадарёда янги геология миллий боғи ташкил этилади
1 июл 2020, 15:53

Қашқадарёда янги геология миллий боғи ташкил этилади

Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида «Зинзилбан» кесмасининг ўрни ва мавқеини мустаҳкамлаш, ҳудуднинг геотуризм ва иқтисодий салоҳиятини янада ошириш мақсадида янги геология миллий боғи ташкил этилади.

Соғлиқни сақлаш вазири коронавирусдан вафот этган шифокор оиласи билан учрашди
1 июл 2020, 15:44

Соғлиқни сақлаш вазири коронавирусдан вафот этган шифокор оиласи билан учрашди

Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов коронавирусдан вафот этган шифокор Алишер Ураловнинг хонадонига ташриф буюриб, оиласига ҳамдардлик билдирди.

ИИВ Андижондаги жиноят иши юзасидан узр сўради
1 июл 2020, 13:59 1

ИИВ Андижондаги жиноят иши юзасидан узр сўради

Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти Андижонда қийноқ оқибатидаги вафот этган марҳумнинг оиласидан узр сўради. Шу билан бирга, ушбу ҳолат юзасидан суд ишлари очиқ ва шаффоф бўлиши, унга журналистлар ҳам киритилиши маълум қилинди.

Вояга етмаган маҳкумларнинг ота-онаси билан учрашувларида чекловлар бекор қилинди
1 июл 2020, 11:16

Вояга етмаган маҳкумларнинг ота-онаси билан учрашувларида чекловлар бекор қилинди

Вояга етмаган маҳкумларнинг ота-онаси билан учрашувларида чекловлар бекор қилинди ва маҳкума аёлларнинг вояга етмаган фарзандлари билан учрашувларининг алоҳида тартиби белгиланди.

Тошкентда 6 та янги кўприк қурилиши режалаштирилмоқда
1 июл 2020, 11:14

Тошкентда 6 та янги кўприк қурилиши режалаштирилмоқда

Тошкент шаҳрида 6 та янги кўприк қурилиши режалаштирилмоқда. Кўприкларнинг аксарияти Тошкент ҳалқа автомобиль йўли бўйлаб ҳамда Амир Темур ва Боғишамол кўчалари кесишмаларида барпо этилиши кутилмоқда. Уларни қуриш учун қарийб 640 млрд сўм сарфланади.

Ўзбекистон ёшларига мурожаат
30 июн 2020, 21:24

Ўзбекистон ёшларига мурожаат

30 июнь куни Ўзбекистонда Ёшлар куни нишонланади. Миллионлаб ёшлар бугун ҳаёт йўлларининг бошида туришибди. «Газета.uz» 35 ёшгача бўлган ва муваффақиятга эришган ватандошлардан таълимга бўлган муносабатлари, ҳаётий мақсадлари, қийинчиликлар ҳамда орзудаги Ўзбекистон ҳақидаги фикрларини сўради.

Карантин даврини меҳмонхоналарда ўташ тартиби ва нархлари эълон қилинди
30 июн 2020, 21:23 1

Карантин даврини меҳмонхоналарда ўташ тартиби ва нархлари эълон қилинди

Хориждан кириб келаётган Ўзбекистон фуқаролари ва Ўзбекистонда доимий яшаш жойига эга бўлган фуқаролиги бўлмаган шахсларни ихтиёрий равишда ўз ҳисобларидан меҳмонхоналарда карантинга олиш тартиби ва нархлари белгиланди.

«Отам ноҳақ ўлдилар» — коронавирусдан оламдан ўтган шифокорнинг қизи
30 июн 2020, 21:16 1

«Отам ноҳақ ўлдилар» — коронавирусдан оламдан ўтган шифокорнинг қизи

Коронавирусдан вафот этган шифокор Алишер Ураловнинг қизи жиддий касалликлари бўлишига қарамасдан, уни карантин марказига мажбурлаб жўнатишганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ўлимнинг расмий сабаби — миокард инфаркти — нотўғри. У қабристонда отасининг тобути билан коронавирус аниқланган яна икки кишининг жасадини ҳам олиб келишганини қўшимча қилди.

Сурхондарёда икки киши автомашина ичида ёниб кетди
30 июн 2020, 18:07

Сурхондарёда икки киши автомашина ичида ёниб кетди

Сурхондарё вилоятида Malibu ва «ВАЗ 2101» автомашиналари тўқнашди. Оқибатда «ВАЗ 2101»да ёнғин чиқиб, унинг салондаги икки киши ҳодиса жойида вафот этган.

Президент ташрифидан сўнг карларнинг ҳаётида қандай ўзгаришлар бўлди?
30 июн 2020, 16:58

Президент ташрифидан сўнг карларнинг ҳаётида қандай ўзгаришлар бўлди?

Бундан роппа-роса икки йил олдин Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Карлар жамиятининг Кар-соқовлар маданият марказига ташриф буюриб, кар болалар ва катталарнинг яшаш шароитларини яхшилаш бўйича кўрсатма берди. Ўзбекистон Карлар жамияти блоги муаллифи Маъмур Aхлиддинов ва «Газета.uz» колумнисти Дилмурод Юсупов президент ташрифидан сўнг нима ўзгарганини ўрганишди.

1 июлдан ихтисослаштирилган мактабларга қабул бошланади
30 июн 2020, 16:46

1 июлдан ихтисослаштирилган мактабларга қабул бошланади

1 июлдан ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаблари ва мактаб-интернатларига янги ўқув йили учун ўқувчилар қабули бошланади. Пандемия шароитида ҳужжатлар онлайн қабул қилинади.

Тошкентда электромобиллар асосида такси хизмати йўлга қўйилади
30 июн 2020, 16:38

Тошкентда электромобиллар асосида такси хизмати йўлга қўйилади

Тошкентда электромобилларда такси хизматлари кўрсатилади. Бунинг учун Хитойдан 500 дона электромобил харид қилинди. Улар бир марталик қувват билан шаҳар ичида 419 км, катта трассада 540 км масофани босиб ўтади.

Ўзбекистонда порахўрлик билан боғлиқ жиноятлар 2 баробарга ошди (инфографика)
30 июн 2020, 15:32

Ўзбекистонда порахўрлик билан боғлиқ жиноятлар 2 баробарга ошди (инфографика)

Январь-май ойларида Ўзбекистонда қайд этилган жиноятлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 41,9 фоизга ошди. Хусусан, порахўрлик ва фирибгарлик (товламачилик) билан боғлиқ жиноятлар 2 баробарга кўпайган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг