Ўзбекистон Бош прокуратураси 2020 йилнинг январь-май ойларида мамлакатда содир этилган жиноятларнинг сонини маълум қилди, дея хабар берди «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати.

Маълумотига кўра, 2020 йилнинг дастлабки 5 ойида 17271 та жиноят қайд этилди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5 100 тага (41,9 фоизга) кўп — 12171 та.

Таъкидланишича, безорилик ҳолатлари сони 2,5 баробарга (2019 йилда 153 та, 2020 йилда 385 та), фирибгарлик (2019 йилда 1 324 та, 2020 йилда 2 712 та), порахўрлик билан боғлиқ жиноятлар 2 баробарга (2019 йилда 280 та, 2020 йилда 557) та ошган. Босқинчилик (38 тадан 74 тага) ва ўғирлик (1293 тадан 2097 тага) жиноятлари ҳам кўпайган.

Ҳудудлар кесимида жиноятларнинг ошиши Тошкент шаҳри (20,9 фоиз), Фарғона (105,5 фоиз), Самарқанд (29,1 фоиз), Андижон (54,2 фоиз) ва Тошкент вилоятларига (29,3) тўғри келиши маълум қилинди. Бунда, муайян даврда Фарғона вилоятида 2 575 та жиноят қайд этилди. Бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2 баробар юқури қўрсаткич.

Инфографика


Инфографика: «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати