Тошкент шаҳрида 6 та янги кўприк қурилиши режалаштирилмоқда. Кўприкларнинг аксарияти Тошкент ҳалқа автомобиль йўли бўйлаб барпо этилиши кутилмоқда. Бу тегишли Президент қарори лойиҳасида кўзда тутилган.

Унга кўра, Йўл ўтказгичларнинг иккитасини Тошкент ҳалқа автомобиль йўли ҳамда Амир Темур ва Боғишамол кўчалари кесишмаларида қуриш кўзланмоқда. Яна иккита кўприкни Қорасарой кўчаси ва Форобий кўчасининг Тошкент ҳалқа автомобиль йўли билан кесишадиган чорраҳаларида қуриш режалаштирилмоқда. Амир Темур ва Хуршид кўчалари кесишмасида ҳам худди шундай йўл ўтказгич қурилади.

Мазкур кўприкларни қуриш учун қарийб 640 млрд сўм сарфланиши баҳоланган.

Жадвал


Манба: Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси портали

Эслатиб ўтамиз, ушбу қарор лойиҳасига кўра, Тошкент шаҳрида умумий узунлиги 656 километр бўлган пиёдалар ва велосипедлар юриш йўлларини қуриш кўзда тутилган.