Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 30 июндаги қарорига кўра, коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари камаймаган давлатлардан кириб келаётган Ўзбекистон фуқаролари ва Ўзбекистонда доимий яшаш жойига эга бўлган фуқаролиги бўлмаган шахсларни ихтиёрий равишда ўз ҳисобларидан меҳмонхоналарда карантинга олиш тартиби ва нарҳлари белгиланди, дея хабар беради Туризмни ривожлантириш давлат қумитаси.

Унга кўра, 300 минг сўмгача нархдаги 599 та ўринга мўлжалланган жами — 13 та, 301−500 минг сўм нархдаги 4256 та ўринга мўлжалланган жами — 54 та, 501 минг сўмдан юқори нархдаги 3616 ўринга мўлжалланган жами 35 та меҳмонхоналар рўйхати шакллантирилган. Ҳозирги кунда фуқароларни карантин талаблари асосида жойлаштиришга етарли шароит яратган ва уларни қабул қилишга розилик билдирган меҳмонхона фаолиятини юритувчи тадбиркорлик субъектлари рўйхатлари шакллантирилди ва бу рўйхатни тўлдиришда давом этилади. Шу ўринда, битта рейс орқали Республикага кириб келаётган фуқароларнинг карантин даврида санитар-гигиеник хавфсизлик талаблари жорий этилган, Миллий гвардия томонидан туну кун давомида қўриқланадиган меҳмонхоналарга тартибли жойлаштирилиши, аҳоли ўртасида коронавируснинг кенг тарқалиб кетишини олдини олиш мақсадида меҳмонхоналарнинг рўйхати ҳар битта нарх тоифасидан 3 тадан жами — 9 та, энг кам нарх тақдим қилган меҳмонхоналар кесимида эълон қилиб борилади. Бунда меҳмонхоналар ўринлари сони карантинга олинган фуқаролар ва қайд этилган бронлар ҳисобига тўлгач, рўйхат янгиланиб борилади.

Арзон нархли меҳмонхоналар









Ҳудуд
Юридик шахс номи/жойлаштириш воситаси номи
Жойлаштириш воситаси манзили
Телефон/раҳбар
Номерлар фонди
Нархи*
Номер
Ўрин
1
2
3
5
6
7
8
9
1
Тошкент шаҳри
«ART PALACE HOTEL» ХКнинг ART PALACE HOTEL меҳмонхонаси
Чилонзор тумани Наққошлик кўч.
1-уй
(+99 895) 198−84−48, (+99 897) 756−55−66
Хужамкулов Сардор
63
100
250 000
2
Тошкент шаҳри
«TOSHKENT INTER TUR SERVIS» МЧЖнинг TOSHKENT INTER TUR SERVIS меҳмонхонаси
Олмазор тумани, Фаробий кўч.
14-уй
(+99 890) 940−40−40, (+99 890) 962−74−20, (+99 871) 246−12−68, (+99 871) 246−12−78
Ёдгорхжаев Тўлаганхўжа
14
40
250 000
3
Тошкент шаҳри
«ELRUS XOSTEL» OKнинг ELDORADO меҳмонхонаси
Чилонзор тумани Қатортол кўч.
6 мавзеси, 31-уй
(+99 890) 983−55−55
Бадалов Рустам
15
31
250 000








Ўрта нархли меҳмонхоналар









Ҳудуд
Юридик шахс номи/жойлаштириш воситаси номи
Жойлаштириш воситаси манзили
Телефон/раҳбар
Номерлар фонди
Нархи*
Номер
Ўрин
1
2
3
5
6
7
8
9
1
Тошкент шаҳри
МЧЖ шаклидаги «DOBUSIYA» ҚКнинг GOLDEN VALLEY меҳмонхонаси
Юнусобод тумани А.Темур шох кўч. 112-уй
(+99 871) 200−10−00, (+99 890) 941−19−86,
Тошев Уткир
60
118
350 000
2
Тошкент шаҳри
«AL-HOSILOT» МЧЖнинг AL HOSILOT меҳмонхонаси
Яккасарой тумани Ш. Руставели кўч. 95-уй
(+99 890) 965−06−05, (+99 871) 253−18−87,
(+99 898) 577−77−70 Султанходжаев Сардор
124
306
350 000
3
Тошкент шаҳри
«RADDUS-JSS» МЧЖнинг RADDUS JSS меҳмонхонаси
Яккасарой тумани Х.Сулейманова 39/41
(+99 878) 120−77−48, (+99 871) 253−12−67, (+99 890) 176−77−77
Жуманазаров Раджап
26
52
350 000








Юқори нархли меҳмонхоналар









Ҳудуд
Юридик шахс номи/жойлаштириш воситаси номи
Жойлаштириш воситаси манзили
Телефон/раҳбар
Номерлар фонди
Нархи*
Номер
Ўрин
1
2
3
4
5
6
7
8
1
Тошкент шаҳри
«ECO BOUTIC HOTEL» ОКнинг ECO BOUTIQUE HOTEL меҳмонхонаси
Юнусобод т-н. Етти Чинор кўч. 60 уй
(+99 897) 777−77−40, (+99 898) 303−59−53
Абдувалиев Бахром
35
71
505 000
2
Тошкент шаҳри
«WINTER HOLIDAY» МЧЖнинг SAYYOH меҳмонхонаси
Чилонзор тумани Ал Хоразмий кўч. 4/1-уй
(+99 871) 276−08−12, (+99 871) 276−00−00, (+99 895) 170−27−33, (+99 897) 749−98−02, (+99 871) 276−07−66
Акрамов Жамолиддин
32
64
510 000
3
Тошкент шаҳри
«OMAD-GROUP» МЧЖнинг ZAMONA меҳмонхонаси
Чилонзор т-н. Боғистон кўч. 1/1
(+99 899) 300−84−84, (+99 894) 620−87−08
Ганиева Шахноза
12
31
520 000









*Барча хоналар нархи қуйидагиларни ўз ичига олади: жойлаштириш, 3 маҳал овқат, Миллий гвардия қўриқлаш хизмати ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг тиббий кўрик хизматлари.

Шунингдек, меҳмонхоналарда карантин даврини ўтказиш юзасидан батафсил йўриқнома илова қилинди. Унга кўра:

  • карантинга олинаётган шахсларнинг ўз ҳоҳишига кўра карантин муддатини меҳмонхоналарда ҳам ўташ имконияти мавжуд;
  • меҳмонхоналарга 14 кунлик карантинга «қизил» рейслар билан кириб келаётган шахслар олинади;
  • меҳмонхоналарда карантин муддатини ўташ ва хизмат кўрсатиш пуллик асосда амалга оширилади ва жойлаштириш нархи олдиндан маълум қилинади;
  • 3 хил тоифаги нарҳлар рўйхати билан бирга меҳмонхоналар ҳақидаги маълумотларни Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси расмий веб-саҳифаси ва бошқа оммавий ахборот воситалари орқали олиш мумкин;
  • меҳмонхоналарда туришни истамаган шахслар махсус карантин марказларига карантин даврини ўташ учун юборилади;
  • меҳмонхоналар томонидан етказиб келинган, лекин карантин вақтини меҳмонхоналарда ўтказишни ҳоҳламаган фуқаролар карантин марказларига ушбу фуқароларнинг ўз ҳисобидан йўл патрул хизмати ходимлари кузатуви остида етказилади ва белгиланган тартибда вақтинча карантинда сақланади;
  • меҳмонхоналарда карантин муддатини ўташ истагини билдирган фуқаролар халқаро аэропортга, чегара ўтказиш пунктларига етиб келганидан сўнг белгиланган меҳмонхона номига ариза тўлдиради;
  • Ўзбекистон ҳудудига кириб келгач меҳмонхонада ёки махсус карантин марказларида карантин муддатини ўташ истагини билдирган шахслар алоҳида транспорт воситаси орқали ҳамда ички ишлар органлари ходимлари кузатуви остида меҳмонхоналарга етказиб борилади;
  • меҳмонхона учун тўлов жойлашгандан сўнг уч кун мобайнида тўланиши лозим, тўловн амалга оширилмаган ҳолда, шахс махсус карантин марказига кўчирилади. Пул тўламаган шахслар махсус карантин марказларига олиб келинган кундан бошлаб 14 кунлик муддатга карантинга олинади;
  • фукаролар мехмонхоналарда карантинга жойлаштирилганидан сўнг, улардан 1 сутка ичида ва 11 кундан кейин такрорий коронавирус тест синамаси олинади;
  • меҳмонхоналарда 24 соат узлуксиз тиббиёт ходимлари навбатчилиги амалга оширилади;
  • тиббиёт ходимлари карантинда сақланаётганларнинг ҳолатини кунига камида 2 маротаба тиббий кўрикдан ўтказади;
  • меҳмонхоналарда стандарт меню асосида сифатли 3 марталик овқатланиш таъминланади, овқатланиш яшаш учун ажратилган хоналарда амалга оширилади;
  • меҳмонхоналарга шахсий буюмларни олиб кириш фақатгина санитария-гигиена тозалашдан сўнг амалга ошириш мумкин, шунингдек, меҳмонхоналарда мобиль алоқа воситасини ишлатишга рухсат берилади;
  • Республикасига етиб келган йўловчиларнинг карантин муддатини ўташнинг барча босқичларида қариндошлар ва танишлар билан кўришиши таъқиқланади;
  • карантин муддати (14 кун) якунлангач соғлик ҳолати текширилиб, ПЗР лаборатория тест синамалари касаллик мавжуд эмаслигини тасдиқлаганидан сўнг шахслар меҳмонхонани тарк этишлари мумкин.