Жамият

172 нафар беморда пневмония жараёни кузатилмоқда
6 июл 2020, 14:37

172 нафар беморда пневмония жараёни кузатилмоқда

Коронавирусга қарши курашаётган беморларнинг 172 нафарида пневмония жараёни кузатилмоқда, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги. Беморларнинг 285 нафарининг аҳволи ўрта оғир, 25 нафари оғир, 8 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ҳафта давомида ҳарорат кўтарилиши кутилмоқда
6 июл 2020, 13:55

Ҳафта давомида ҳарорат кўтарилиши кутилмоқда

7 июлдан иш ҳафтасининг охирига қадар Ўзбекистонда ҳаво иссиқ ва қуруқ бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кундузи 34−39 даражагача кўтарилади.

Аукцион натижаларини расмийлаштириш учун QR-кодлар жорий этилади
6 июл 2020, 12:33

Аукцион натижаларини расмийлаштириш учун QR-кодлар жорий этилади

1 сентябрдан бошлаб барча аукцион савдолари натижалари QR-кодни қўллаш орқали расмийлаштирилади. Шунингдек, «E-IJRO AUKSION» тизимида бир қатор янги тартиблар жорий этилди.

Paradise Food ресторани мазали ва фойдали таомларни уйгача етказиб беради
6 июл 2020, 09:00

Paradise Food ресторани мазали ва фойдали таомларни уйгача етказиб беради

Paradise Food ресторани мазали бургер, сендвич, хот-дог, стейк, салат ва иссиқ газакларни мижозларининг уйигача етказиб беради. Ресторан очилиши муносабати билан, июль ойининг охирига қадар акция асосида ҳар бир буюртмага бепул коктейллар берилади.

Ўзбекистонда зилзила сезилди
4 июл 2020, 15:17

Ўзбекистонда зилзила сезилди

Тожикистонда сезилган зилзила Ўзбекистон шаҳарларида ҳам сезилди. Унинг кучи Тошкентда 3, Фарғонада эса 4 бални ташкил этди.

6−19 июль кунлари амалга ошириладиган чартер рейслар жадвали эълон қилинди
4 июл 2020, 12:15

6−19 июль кунлари амалга ошириладиган чартер рейслар жадвали эълон қилинди

Яқин икки ҳафтада Россия, Жанубий Корея, Туркия, Беларусь, БАА ва АҚШдан Ўзбекистон фуқароларини олиб келиш учун 19 та чартер рейс ташкил этилади.

Асакада 9 ёшли қизчанинг ўлимида қўшни аёл гумон қилинмоқда
3 июл 2020, 22:49

Асакада 9 ёшли қизчанинг ўлимида қўшни аёл гумон қилинмоқда

Асакада 9 ёшли қизчанинг ўлими тўғрисидаги иш бўйича гумондор сифатида қўшни уйда яшовчи 23 ёшли аёл қўлга олинди.

Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш. Қўлланма
3 июл 2020, 21:11

Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш. Қўлланма

Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари 2021 йил охирига қадар алмаштирилиши керак. Уларни Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси (ЙҲХБ) бўлимларида ва давлат хизматлари марказларида янгилаш мумкин. Шу билан бирга, гувоҳномани алмаштириш учун онлайн ариза билан ҳам мурожаат қилиш мумкин. Буни қандай амалга ошириш мумкинлиги ҳақида «Газета.uz» қўлланмасида ўқишингиз мумкин.

Ҳозарасп туманидаги мактаб ва ЎзДЖТСУ ўқитувчилари пора билан қўлга тушди
3 июл 2020, 19:36

Ҳозарасп туманидаги мактаб ва ЎзДЖТСУ ўқитувчилари пора билан қўлга тушди

Хоразмда 6 минг доллар билан қўлга тушган ўқитувчидан 3,5 мингини олган университет ўқитувчиси Тошкентда ушланди

Тошкентда машина уриб юборган икки яшар қизча вафот этди
3 июл 2020, 17:08

Тошкентда машина уриб юборган икки яшар қизча вафот этди

Тошкентнинг Учтепа туманида Spark ҳайдовчиси маҳалла ичида йўлга югуриб чиққан икки яшар қизчани уриб юборди. Бола тана жароҳатлари олиб, шифохонада ҳаётдан кўз юмди.

Дам олиш кунлари айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда
3 июл 2020, 15:44

Дам олиш кунлари айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда

Дам олиш кунлари тоғ ва тоғолди ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Қолган ҳудудларда ҳаво ҳарорати бир хил меъёрда — кундузи 30−35 даражагача иссиқ бўлади.

Янгийўл туман ИИБ ходими 10 минг доллар пора олаётганда ушланди
3 июл 2020, 14:23

Янгийўл туман ИИБ ходими 10 минг доллар пора олаётганда ушланди

«Ўзбекистон 24» телеканали Янгийўл туман ИИБ ходими 10 минг доллар, СамДУ катта ўқитувчиси ва ходими 6000 доллар ҳамда СамДЧУ ўқитувчиси 2000 доллар пора олаётганда ушлангани ҳақида хабар қилди.

АҚШ ташкилотлари Ўзбекистонга 600 минг доллар миқдорида ёрдам тақдим этди
3 июл 2020, 12:54

АҚШ ташкилотлари Ўзбекистонга 600 минг доллар миқдорида ёрдам тақдим этди

Project Hope ижтимоий ёрдам ташкилоти Ўзбекистонга шахсий ҳимоя воситалари, коронавирусни аниқлаш тестлари ва 600 минг долларлик миқдорда тиббиёт жиҳозлари юборди.

Дипломат Мирсобит Очилов оламдан ўтди
3 июл 2020, 11:36

Дипломат Мирсобит Очилов оламдан ўтди

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг маслаҳатчиси, 2001−2009 йилларда Ўзбекистоннинг Япониядаги элчиси бўлиб фаолият олиб борган Мирсобит Очилов вафот этди.

Malibu ва MAN тўқнашуви оқибатида 3 киши вафот этди
3 июл 2020, 11:31

Malibu ва MAN тўқнашуви оқибатида 3 киши вафот этди

Самарқанд туманидаги М-39 автомобиль йўлида MAN юк автомашинаси ва Malibu енгил автомашинаси тўқнашуви натижасида Malibu автомашинасининг 3 нафар йўловчиси вафот этди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Москвада ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари тиббий қўллаб-қувватланади
3 июл 2020, 09:44

Москвада ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари тиббий қўллаб-қувватланади

COVID-19 беморлари билан алоқада бўлган ёки бирга яшаб келган ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари Москвада касаллик ва инфекцияга қарши антитаначалар мавжудлигини бепул текшириш имкониятига эга бўладилар. Касалланганларни даволашади, соғломларига эса иш жойига қайтиш учун расмий тиббий маълумотнома берилади.

«Ҳаммаси дарз кетмоқда» — бош инфекционист соғлиқни сақлаш тизимидаги аҳвол ҳақида
2 июл 2020, 23:20

«Ҳаммаси дарз кетмоқда» — бош инфекционист соғлиқни сақлаш тизимидаги аҳвол ҳақида

Вирусология илмий-тадқиқот институти директори ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош инфекционисти Эркин Мусабаев «Газета.uz»га берган интервьюсида COVID-19 қурбонлари сонининг ўсиши, пандемиянинг билвосита қурбонлари, асоратларсиз кечаётган касалликни уй шароитида даволаш, антитаначалар учун олинаётган тестлар ва статистикани пасайтириб кўрсатиш эҳтимоли ҳақида гапириб берди.

Россия-Қозоғистон чегарасида яна Ўзбекистон фуқаролари тўпланди
2 июл 2020, 18:11

Россия-Қозоғистон чегарасида яна Ўзбекистон фуқаролари тўпланди

Россия-Қозоғистон чегарасида яна Ўзбекистон фуқароларининг тўпланиши кузатилмоқда, дея хабар беради ТИВ. Мазкур вазият тўғрисидаги маълумотлар Махсус комиссияга тақдим этилди. ТИВ Россияда бўлиб турган фуқаролардан Россия-Қозоғистон давлатлараро чегарасини кесиб ўтиш пунктларига боришга уринмасликни ва ҳозирда бўлиб турган жойларида қолишларини сўради.

Бухородаги автоҳалокатда 3 киши вафот этди
2 июл 2020, 17:26

Бухородаги автоҳалокатда 3 киши вафот этди

Бухоро вилоятининг Пешкў туманида Cobalt автомобили ва юк машинасининг тўқнашуви оқибатида уч киши воқеа жойида вафот этган.

Тошкентда Кўкчадаги «Олмос жўжа» ошхонасида ёнғин чиқди
2 июл 2020, 12:52

Тошкентда Кўкчадаги «Олмос жўжа» ошхонасида ёнғин чиқди

2 июль куни Учтепа тумани «Кўкча дарвоза» МФЙ ҳудудида жойлашган «Олмос жўжа» МЧЖга қарашли ошхонада ёнғин келиб чиққан. Ёнғин қутқарувчилар томонидан бартараф этилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг