Пойтахт жамоат транспорти — автобуслар ҳаракатини реал вақт режимида кузата оладиган «Тошкент транспорти» мобил иловаси ишга туширилди, дея хабар бермоқда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

Маълумотга кўра, йўловчилар ўзларига энг яқин бўлган оралиқ бекатлари тўғрисидаги маълумотга эга бўлган ҳолда манзилига етиб олишнинг энг мақбул усулини аниқлаши мумкин.

Шунингдек мазкур илова орқали:

  • ягона транспорт карталарини сотиш шаҳобчалари жойлашувини тезкорлик билан топиш ва ушбу манзилга ҳаракатланувчи автобус йўналишини кўриш;
  • шахсий транспорт воситасидан фойдаланмаган ҳолда йўналишнинг А нуқтадан Б нуқтасига бориш бўйича аниқ қўлланмага эга бўлиш мумкин.

Илова Google Play ва AppStore орқали юклаб олинади.