Тошкент шаҳрида 2 августдан 7 августгача «Шаҳримиз дарахтларини биргаликда асрайлик!» шиори остида дарахтларни суғориш акцияси ўтказилмоқда. Бир вақтнинг ўзида хар бир худудда экологик муаммолар юзасидан сайёр қабул хам бўлиб ўтади.

Акция Тошкент шаҳар Экология ва атроф-мухитни мухофаза қилиш бошқармаси, Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар Кенгаши ва «Махсустранс» ДУК ташаббуси билан ташкил этилган.

Сўнгги ҳафталарда Тошкент аҳолиси ҳокимият эътиборини шаҳарнинг кўп жойларида дарахтлар қуриётганига қаратмоқда. Худди шу жойлар орасида реконструкция қилинаётган парклар ва қурилиш ишлари олиб борилаётган ҳудудлар бор.

Якшанба куни кўнгиллилар иштирокида «Дўстлик» боғи (собиқ Бобур боғи) ва Пушкин майдонидаги дарахтларни суғориш акцияси ўтказилди.

Акция ўтказиладиган манзиллар