Сенат ўзбекистонликларни хорижга ишга юборишда камчиликларга йўл қўйган раҳбар ишдан бўшатилганини маълум қилди

Сенат Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Андижон филиали Россияга ишга жўнатган 41 нафар ўзбекистонликлар ваъда қилинган маош тўланмаётганлиги ҳақидаги мурожаатни ўрганиш натижаларини эълон қилди. Аниқланишича, фуқароларнинг паспортлари расмийлаштириш учун олинган ва улар бир соатлик иш ҳақини бир кунлик деб «нотўғри тушунишган». Ушбу воқеалар ортидан агентликнинг Андижон филиали раҳбари Улуғбек Юлдошев ишдан бўшатилди.

Пойтахтда дарахтларни суғориш бўйича акция ўтказилмоқда

Пойтахтда 2 августдан 7 августгача «Шаҳримиз дарахтларини биргаликда асрайлик!» шиори остида дарахтларни суғориш акцияси ўтказилмоқда.

Расман: Элдор Шомуродов Рома клубига ўтди

Италиянинг «Рома» клуби «Женоа» сафида тўп сурган ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов трансфери учун 17,5 млн евро тўлади. Футболчи римликлар билан 2026 июнининг охиригача шартнома имзолади. Шомуродов «бўрилар» сафида 14 рақам остида ҳаракат қилади.

Иш берувчилар вакцина олмаган ходимларини ишдан четлатишлари мумкин

Мажбурий эмлашни қонунийлаштиришга оид ҳужжат президент томонидан имзоланди. Қонун билан карантинли ва хавфли юқумли касалликлар тарқалиши таҳдиди бўлганда Бош давлат санитария врачининг қарори билан аҳолини профилактик эмлашдан ўтказиш жорий этилиши белгиланмоқда. Қолаверса, Меҳнат кодексига ходим эмлашдан ўтишни рад этган ҳолда иш берувчи уни ишдан четлатишига ҳақли деган норма киритилди.

ОТМларга кириш имтиҳонлари ўтказиладиган хиёбон ва стадионлар манзиллари эълон қилинди (рўйхат)

Республика бўйлаб 2021/2022 ўқув йили учун тест синовлари ўтказиладиган хиёбон ва стадионларнинг манзиллари рўйхати маълум қилинди.

«Хўп, хўп хўжайин». Тошкентда ЙПХ ходими яна жарима ёзмасдан ҳайдовчини қўйиб юборди

Тошкент вилоятида яна ЙПХ ходими Malibu ҳайдовчисига протокол тузмоқчи бўлганида, у ҳайдовчининг телефонида «хўжайин» билан гаплашди. Якунда ходим ҳайдовчини «огоҳлантириб», қўйиб юборди. Мазкур жараён Toshkent телеканали эфирида узатилган.

Бухорода «Абдуллахон» мадрасаси девори ўпирилиб тушди

Бухородаги «Абдуллахон» мадрасаси орқа томон деворининг бир бўлаги ўпирилиб тушди. Қайд этилишича, ҳодиса иссиқ ва совуқ иқлим, ёғингарчиликлар ва ер ости сувларининг кўтарилиши таъсирида содир бўлган.

«Тошкент транспорти» мобил иловаси ишга туширилди

Пойтахт жамоат транспортининг реал вақтдаги ҳаракатини кузатишга мўлжалланган «Тошкент транспорти» мобил иловаси ишга туширилди. Илова орқали транспорт карталарини сотиш шаҳобчаларининг жойлашувини ҳам кўриш мумкин.

Veolia Тошкент иссиқлик таъминоти тизими бошқарувини қўлга киритади

Франциянинг Veolia компанияси Тошкент иссиқлик таъминоти тизими бошқарувини қўлга киритади. Компания 30 йил ичида 315 млн евро ҳамда лойиҳа даврида олинадиган даромад ҳисобидан 1 млрд 80 млн евро инвестиция киритади. 10 йил ичида Тошкентдаги барча қозонхоналарни ёпиқ иссиқлик таъминоти тизимига ўтказиш ҳам режа қилинган. Синов лойиҳалари иккита туманда амалга оширилади.

«Рома»га ўтиш Элдорнинг ўз меҳнати ва ҳаракати самараси». Шомуродов ҳақида билдирилган фикрлар

Италиянинг «Рома» клубига ўтган ўзбекистонлик футболчи Элдор Шомуродов ҳақида унинг агенти ҳамда «Рома» клуби бош директори фикр билдирди. Шунингдек, Шомуродов клуб матбуот хизматига интервью берди. «Ватанимни танитишдан фахрланаман», — дейди у. Бундан ташқари Элдор Шомуродов клубдаги фотогалереясини ҳам ўтказди (фото, видео).

ЮНЕСКО қўмитаси Ўзбекистонга Шаҳрисабзни қайта тиклаши учун яна бир йил муддат берди

ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси қўмитаси пандемия шароитида Ўзбекистонга Шаҳрисабзнинг тарихий қисмини қайта тиклаши учун яна бир йил муддат бериш тўғрисида қарор қабул қилди.

«Вирусни енгишнинг энг муҳим шарти — вакцинация». Президент аҳолини яна бир бор эмланишга чақирди

Президент раислигида ўтаётан видеселекторда Шавкат Мирзиёев пандемияни енгиб ўтиш доирасида олиб борилаётган ишларга алоҳида тўхталди. Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда 10 мингга яқин бемор шифохонада, 3 минг нафари уй шароитида даволанаётган бўлса, 2,4 минг нафари оғир, 890 нафари ўта оғир аҳволда. «Вирусдан ҳимояланиш ва уни енгишнинг энг муҳим шарти — вакцинация», — деди Шавкат Мирзиёев.

Токио-2020. Оғир атлетикачи Акбар Жўраев Ўзбекистонга олтин медаль олиб келди

Токиодаги Олимпия ўйинларининг оғир атлетика спортида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Акбар Жўраев олтин медални қўлга киритди ва иккита йўналиш бўйича Олимпиада рекордини ўрнатди.

$70 минг эвазига қамоқхонадаги шахсни озод қилишга ваъда берган фуқаро қўлга олинди

Тошкентда ИИВ Жазони ижро этиш департаментидаги танишлари орқали 19 йилга қамалган шахсни озодликка чиқаришга ваъда берган сурхондарёлик фуқаро қўлга олинди.

Халқ банки муаммоли кредитлар сабабли тижорий кредитлашни тўхтатди

Халқ банки муаммоли кредитлар салмоғи ошиб кетгани учун тижорий кредитлар беришни тўхтатди. 1 июль ҳолатида уларнинг улуши июндаги 6 фоиз ўрнига 15 фоиз ёки 3,2 трлн сўмга етди.

Токио-2020: Ўзбекистон Олимпиаданинг ўн биринчи кунида битта олдин медални қўлга киритди

Токиода бўлиб ўтаётган Олимпия ўйинларининг ўн биринчи кунида ўзбекистонлик спортчилар енгил атлетика, юнон-рум кураши, бокс ҳамда оғир атлетика беллашувларида қатнашишди. Мусобақанинг навбатдаги кунида Ўзбекистон битта олтин медалга эга бўлди.