ЙПХ машиналарига 360 градусда қоидабузарликларни аниқлайдиган қурилма ўрнатилмоқда

Ўзбекистонда синов тариқасида йўл-патруль хизмати машиналарига 360 градус радиусга эга бўлган масофада қоидабузарликларни аниқлайдиган махсус қурилмалар ўрнатилмоқда. Қурилма тўхташ ва тўхтаб туриш, ҳаракатланиш тезлигини ошириш, светофорнинг тақиқловчи чироғига амал қилмаслик сингари қоидабузарликларни қайд этади ва у орқали ҳайдовчиларнинг яшаш манзилига жарима қўллаш тўғрисидаги қарор юборилади.

Видео: Зоминдаги ёнғин ўчирилаётганда ҳаводан 30 тоннадан зиёд сув ташланди

Мудофаа вазирлигининг вертолётлари томонидан якшанба куни Зоминдаги ўрмон ёнғинини ўчираётганда ҳаводан оловга 30 тоннадан зиёд сув ташланди.

«„Яхши етиб олинг“ деб, қўйиб юбор». Тошкент вилоятида ЙПХ ходими жарима ёзмасдан ҳайдовчини қўйиб юборди

Тошкент вилоятида ЙПХ ходими Malibu ҳайдовчисига протокол тузмоқчи бўлганида, унга рация орқали ҳайдовчини қўйиб юбориш бўйича буйруқ берилади. «Қўйвор бўлди, кўп гапирмасдан. Яхши етиб олинг деб тушунтирвор», — дейди рация орқали мурожаат қилаётган шахс қайси машина эканлигини аниқлаштиргандан сўнг. Мазкур жараён Toshkent телеканали эфирида узатилган.

Шавкат Мирзиёев коронавирусга қарши вакцина олган

Президент Шавкат Мирзиёев коронавирусга қарши тўлиқ эмланган, дея таъкидлади президент матбуот котиби Шерзод Асадов. Аммо у давлат раҳбари қайси вакцина билан эмланмаганини айтмади.

Олмазор туманига янги ҳоким тайинланди

Азизхон Умархонов Олмазор тумани ҳокими лавозимига тайинланди. У бунга қадар Ички ишлар вазирлиги Жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Қашқадарёда профилактика инспектори олиб кетган фуқаро вафот этди. Унинг яқинлари ИИБ ходимларини куч ишлатишда айбламоқда

Қашқадарё вилояти Нишон туманида ИИБ ходимлари томонидан олиб кетилган фуқаро Наркология диспансерида вафот этди. Марҳумнинг яқинлари ИИБ ходимлари уни уриб, куч ишлатганлигини гумон қилмоқда. Ҳолат юзасидан Қарши туман прокуратораси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Соғлиқни сақлаш ва Ички ишлар бошқармаларига хизмат текшируви тайинланган.

Шавкат Мирзиёев 5−6 август кунлари Туркманистонга боради

Ўзбекистон президенти шу ҳафта Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги маслаҳат учрашувида иштирок этиш учун Туркманистонга боради. Учрашув кун тартибидан савдо-cотиқ, транспорт логистикаси, энергетика ва маданий соҳалар муҳокамаси жой олган. Қолаверса, Марказий Осиё давлатлари етакчи аёллари учрашуви ўтказилиши ҳам режада бор.

Ўзбекистон ҳарбийлари Россия ва Тожикистон билан машғулотларда қатнашади

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари ўзбек-рус-тожик ҳамкорлигидаги ўқув машғулотларида иштирок этади. 1 август куни ҳарбийлар узоқ масофали марш асосида Тожикистондаги Ҳарб-Майдон полигонига етиб боришди.

ЙПХ ходимига Malibu машинасини қўйиб юборишни буюрган командир жазоланди

Тошкент вилоятида қоидабузар Malibu ҳайдовчисига протокол тузмоқчи бўлга ЙПХ ходимига рация орқали чиқиб, ҳайдовчини қўйиб юбориш буюрган командирга интизомий жазо қўлланилди. «O'ZTEMIRYO'LMASHTAʼMIR» корхонасига тегишли машина ҳайдовчиси эса хавфсизлик камарини тақмагани учун жаримага тортилди.

Сурхондарёда 5 нафар йигит ИИБ ходимларини калтаклади

Сурҳондарёда вояга етмаган болани дўппослаётган беш нафар йигитни огоҳлантирган ИИБ ходимлари калтакланди. Ички ишлар органлари ходимларга қаршилик кўрсатгани ва енгил тан жароҳати етказгани учун уларга нисбатан жиноят иши очилди.

Президент ва тадбиркорлар учрашуви қолдирилганига изоҳ берилди

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов давлат раҳбарининг тадбиркорлар билан кутилаётган учрашуви нима сабабдан қолдирилганига изоҳ берди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирга қадар 10 мингга яқин мурожаат келиб тушган ва уларнинг 40 фоизи ҳал этилган. Мурожаатлар динамикасидан келиб чиқиб, учрашув куни қолдирилган ва таклифларни қабул қилиш 5 августгача давом этади. Бош вазир ўринбосари Сардор Умурзоқов эса учрашувда ишбилармонларнинг қайси қатлами иштирок этишини маълум қилди.

Токио-2020: Олимпиаданинг ўнинчи кунида ҳам Ўзбекистон медалларсиз қолди

Токиода бўлиб ўтаётган Олимпия ўйинларининг ўнинчи кунида ўзбекистонлик спортчилар енгил атлетика ҳамда юнон-рум кураши беллашувларда қатнашишди. Аммо мусобақанинг навбатдаги куни ҳам Ўзбекистон учун медалларсиз якунланди.

Hyatt Regency Tashkent, Premier Hall ва бошқа давлат активлари сентябрда савдога қўйилади

Сентябрдан яна 12 та давлат активи, жумладан «Тошкент» ва Hyatt Regency Tashkent меҳмонхоналари, Premier Hall кинозали, Матбуот уйи, «Чотқол» дам олиш зонаси, иккита кичик саноат зонаси ва бошқаларни савдога чиқариш режалаштирилмоқда.

ДХХ ва прокуратура Фарғона, Наманган ва Сурхондарёда ноқонуний ер сотиш ҳолатларига чек қўйди

ДХХ ва прокуратура томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда Фарғонанинг Бешариқ туманида 35 сотих, Олтиариқда 20 сотих, Боғдодда 4,75 гектар ерни, Наманганнинг Чортоқ туманида 8 гектар ва Сурхондарёнинг Бандихон туманида 2 гектар майдонни сотмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Самарқандда акасининг ишини «ижобий ҳал қилиш» учун ИИБ ходимига $5 минг бермоқчи бўлган шахс ушланди

Самарқандда ПЦР-тести натижасини сохталаштириб сотаётган шахс қўлга олинди. Унинг укаси «ҳолатни расмийлаштирмаслик ва ишни ижобий томонга ҳал қилиб бериш» учун ИИБ ходимига 5 минг доллар бермоқчи бўлганида ушланди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Андижонда йўлни тўсиб қўйган фуқароларга суд ҳукм ўқилди

Андижонда вилоят ҳокими қабулига кира олмаган 17 кишидан иборат гуруҳ ҳокимият яқинидаги автомобиль йўлини тўсиб қўйди. Жиноят ишлари бўйича шаҳар суди қарори билан уларнинг 11 нафари 15 суткагача муддатга қамалди, қолганлар жаримага тортилди.

«Газета.uz»да чиққан мақолалар:

Аҳоли Тошкент марказидаги боғ тақдиридан хавотирда — унинг бир қисми бизнес-марказ қуриш учун ажратилган

Тошкент маркази аҳолиси Le Grande Plaza меҳмонхонаси яқинидаги катта яшил ҳудудининг тақдиридан хавотирда. Бу ерда 2019 йилда бизнес-марказ қуриш режалаштирилган эди. «Газета.uz» ушбу ер участкаси ажратилган компания раҳбари ва бу ерда ҳар қандай қурилиш бўлишига қарши аҳоли билан гаплашди.