15 август куни кечқурун Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида Афғонистон фарқлаш белгилари бўлган самолёт қулаб тушгани ҳақида хабар берилган эди.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Афғонистон ҳаво кучларига тегишли самолётнинг Сурхондарёда қулаб тушганини «Газета.uz» тасдиқлади.

Вазирлик таъкидлашича, давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга уринишнинг олди олинган. Ҳозирги пайтда ваколатли идоралар томонидан ушбу ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Суриштирув натижалари бўйича қўшимча ахборот берилиши маълум қилинди.

«Газета.uz»нинг Сурхондарёдаги манбаси икки нафар афғонистонлик ҳарбий хизматчи Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Термиз филиалига ётқизилганлигинини тасдиқлаган эди.