Ўзбекистон ИИВ ЙҲХББ «Газета.uz» томонидан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик ҳақидаги видеоёзувларни кўриб чиқиш тизимидаги муаммолар тўғрисидаги мақола эълон қилинганидан сўнг хизмат текшируви тайинлади.

Текширув хулосаси бўйича қўшимча маълумот берилади, дейилади бошқарма хабарида.

Биз эълон қилган мақолада видеоёзувларни кўриб чиқиши керак бўлган маъмурий инспекторлар юкланган видеога қўйиладиган барча талаблар бажарилган тақдирда ҳам ёзувни рад қилишлари мумкинлиги айтилган.

Баъзида оғир жазо ўрнига енгилроғи тайинланади, айрим ҳолларда қоидабузарлик пайқалмайди ҳам.