16 август куни «Хавфсиз ҳудуд» профилактик тадбири доирасида Тошкент вилоятида ўтказилган ўрганишлар вақтида Сурияга «жиҳод» қилишни мақсад қилган шахслар ушланди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.

«ДХХ Тошкент вилояти бошқармаси ва вилоят ИИББ томонидан Чиноз туманида ўтказилган тезкор тадбирда яширин фаолият олиб бораётган „жиҳодчилар“ оқими аъзоларининг 10 нафари қўлга олинди», — дейилади хабарда.

Суриширув давомида ушбу шахслар «жиҳод» мақсадида Сурия давлатига чиқишни режалаштиргани маълум бўлган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.