Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси «Мутахассислиги бўйича камида беш йил меҳнат стажига эга бўлган хотин-қизларни олий таълим муассасаларига тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш тартибини тасдиқлаш ҳақида»ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилди.
Унда мутахассислиги бўйича камида беш йил иш стажига эга бўлган хотин-қизларни олий таълим муассасаларига тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлаш ва 2022 йил 1 майдан бошлаб кучга киритиш кўзда тутилган.
Шу билан бирга, қуйидагиларни ҳам назарда тутувчи тартиб ўрнатилади:
- Алоҳида квоталарни давлат олий таълим муассасалари кесимида тақсимлаш тартиби;
- мутахассислиги бўйича камида беш йил иш стажига эга, лекин олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизларга тавсиянома бериш тартиби;
- алоҳида тест синовларини ўтказиш тартиби.
Қайд этилишича, Хотин-қизларга тавсиянома Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси томонидан бир марта берилади ва тавсиянома берилган кундан бошлаб 3 йил муддатда амал қилади. Бундай абитуриентлар бакалавриат таълим йўналишларига умумий қабул параметрларидан ташқари (тавсияномага эга талабгорлар ўртасидаги) танловда иштирок этади.
Тегишли тавсияномага эга бўлган хотин-қизлар ҳар йили олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишига кириш учун хужжатларни топшириш муддатларида ўрнатилган тартибда махсус электрон тизим орқали рўйхатдан ўтказилади.
Низомда эса хотин-қизлар кейинчалик ушбу тизимда беш йил ишлаб бериш шарти билан иш фаолиятига мос бўлган бакалавриат таълим йўналишларига тест синовлари натижаларига асосан амалга оширилади.
Мазкур тартиб олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига, Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотлари ҳамда уларнинг филиалларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Тавсиянома олиш учун талабгор хотин-қизлар доимий яшаш ёки вақтинча рўйҳатда турган жойидаги туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимларига электрон шаклда ҳар йили 1 майдан 1 июнга қадар мурожаат қилади. Унинг тартиби эса қўмита томонидан ишлаб чиқилади.
15 июнга қадар тавсияномага эга бўлган хотин-қизлар рўйхатлари тасдиқланиб, Давлат тест марказига, қолаверса, талабгорларга юборилади.
Ҳукуматнинг мазкур қарори қабул қилинмаган, лойиҳа доирасида жамоатчилик муҳокамаси 22 апрелга қадар давом этади.
123 5801
Xar doim kimlargadir imtiyoz imtiyoz, eskilik sarqiti xar qanday imtiyozni yuqotib faqat va faqat uz bilimi bilan talim muassalariga kirishni joriy qilmas ekanmiz Davlat tizimida qovun tushiradigan amaldorlardan savodsiz amalparastlardan qutula olmaymiz
Лайло
Ayrim oliy ma'lumotlilani kallasida hechchi yo'q. Hattoki oddiy bir arizani yozishni bilishmaydi. Ayrim ishlaydigan ayollarni, kallasi o'tkir, ammo oliy ma'lumoti yo'qligi mansabga ko'tarilishiga to'siq bo'ladi. Manimcha ajoyib imkoniyat.
Гулсанам
Мен ишга кирганимга 9 йил бўлди оллохга шукр бўлим бошлиғи лавозимигача етиб келиб ишламоқдаман ўрта махсус дипломим билан айнан менга ўхшаганларга рахбарлик даражасига етиш учун айнан олий диплом керак зўр имконият малакамиз хам етарли салохиятимиз хам