Миробод тумани ИИО ФМБ маълумотларига кўра, 40 ёшли Жаҳонгир Н. 37 ёшли Бобур A.га бирга бизнес ташкил этишни, лойиҳага сармоя киритишни, яъни Тошкентдаги Ғафур Ғулом истироҳат боғи ҳудудига янги аттрационлар сотиб олиб, ўрнатишни таклиф қилган.

Бобур А. шу мақсадда Жаҳонгир Н.га 60 минг доллар берган. Бироқ Жаҳонгир Н. пулни олгач, ваъдасини бажармай, пулни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган, дейилади ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи хабарида.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

ИИББ фуқаролардан ушбу шахснинг қилмишидан жабрланган бўлса, қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилишни сўради: 102, +99899 862−02−00, +99898 121−35−30.