12 апрелдан бошлаб Тошкентдан Қозоғистон шаҳарларига автобус қатновлари қайта очилади, деб хабар қилди Ўзбекистон Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

Тошкент — Олмаота: 16:00, 17:00, 18:00, 19:30 (200 минг сўм).

Тошкент — Қизилўрда: 19:00 (200 минг).

Тошкент — Нурсултон: 18:00 (350 минг).

Тошкент — Туркистон: 19:00 (100 минг).

Тошкент — Чимкент: 12:00 (60 минг).

Автобуслар Тошкент автовокзалидан (Олмазор метро бекати) жўнайди. Чипталарни автовокзал кассаларида харид қилиш мумкин. Қўшимча маълумотларни қуйидаги телефон орқали олиш мумкин: 71−207−87−00.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон 11 апрелдан Ўзбекистон, Қирғизистон ва Россия билан қуруқликдаги ўтказиш пунктларида чегарани кесиб ўтиш чекловларини бекор қилди. Бунда манфий ПЗР тести ёки ковидга қарши эмланганлик тўғрисидаги сертификатга эга бўлиш талаби сақланиб қолмоқда.