British Management University`да (BMU) Foundation 2022 дастурига қабул давом этмоқда.

Университет ACCA`нинг (Дипломли сертификатланган бухгалтерлар уюшмаси) академик ҳамкори ҳисобланади ва шунингдек, номзодлар биринчи учта ACCA имтиҳонини (F1-F3) топширишлари ва бухгалтерия ҳисоби ва бизнес бўйича ACCA дипломини қўлга киритишлари мумкин бўлган CBE (компьютерга асосланган имтиҳон) марказига эга.

ACCA бутун дунёда тан олинган халқаро профессионал уюшмасидир. Кўпинча етакчи компаниялардан бири фақат ACCA малакали бухгалтерларни ишга олишади. BMU битирувчилари ACCA билимлари ва буни тасдиқловчи ҳужжатлар билан халқаро ташкилотга ишга кириш ва чет элда ишлаш имкониятига эга бўладилар.

Молия талабалари учун таълим дастури нафақат фан соҳаси ва молия ва бухгалтерия ҳисобида ишлаш учун зарур бўлган кўникмаларни ўргатадиган, балки талабаларни F1 дан F9 даражаларигача бўлган АССА имтиҳонларига тайёрлайдиган модулларни бирлаштиради.

Aйни пайтда университетнинг 2-босқич талабалари биринчи имтиҳонларни топширишмоқда, улардан 13 нафари F1 (бизнес ва технология) имтиҳонини муваффақиятли топшириб, сертификатларга эга бўлишди. Уларнинг курсдошлари ҳам рўйхатдан ўтиб, имтиҳон топширишни режалаштиришмоқда.


Сентябрда 1-босқич талабалари Британиянинг Ридинг университети (University of Reading, QS Rankings-2022 халқаро университетлар рейтингининг топ-200 тасига киради) билан ҳамкорликда Британия стандартларига мувофиқ ишлаб чиқилган Foundation дастури бўйича ўқишни бошлайди.

Foundation дастури тўлиқ инглиз тилида бўлиб, тил кўникмаларини (халқаро инглиз тили, академик кўникмалар) ҳамда бизнес фанлари ва ахборот технологиялари асосларини (бизнес ва бошқарувга кириш, бизнес учун миқдорий усуллар, бизнес учун ахборот технологияларига кириш) қамраб олади.


Университет талабалари бой ва ранг-баранг талабалик ҳаётини олиб борадилар. BMU`да талабаларнинг шахсий ривожланиши ва дам олиши учун ҳар бир талаба учун ахборот технологиялари, мунозалар, шахмат, футбол ва стол тенниси бўйича қизиқиш клублари, шунингдек, ижодий ёзувчи клуб ва шеърият клуби ташкил этилган.

Университетда дунёда машҳур бўлган International Toastmasters таълим ташкилоти таркибига кирувчи нотиқлик клуби ҳам мавжуд.

Бундан ташқари, ўқиш жараёнини ривожлантириш, талабаларнинг малакасини ошириш, уларни университетда ҳаёт ва меҳнатга тайёрлаш мақсадида академик муваффақият маркази (Academic Success Centre) очилди.


Британия менеджмент университети ҳақида

British Management University Вазирлар маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги қарорига асосан ташкил этилган. Мазкур олий таълим муассасаси Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспексиясининг лицензияси асосида фаолият юритади. Ўқитиш фақат инглиз тилида олиб борилади.

BMU`нинг муҳим афзаллиги — Буюк Британия, AҚШ, Aвстралия, Германия, Россия ва Хитойнинг таниқли халқаро университетларида катта тажрибага эга бўлган маҳаллий ва хорижий ўқитувчиларнинг кучли жамоасидир. Университетнинг профессор ва ўқитувчилари орасида дунёнинг машҳур университетлари, жумладан, Кембридж, Гарвард, Массачусетс технология институти, Лондон иқтисодиёт мактаби ва Эдинбург университетида илмий даражаларни олган хорижлик мутахассислар кўп. Университетнинг 90% профессорлари QS Rankings-2022 халқаро университетлар рейтингидаги топ-100 тасига кирган университетларда таҳсил олишган.

Британия менеджмент университети нафақат битирувчиларни иш билан таъминлашни кафолатлайдиган, балки дунёнинг исталган мамлакатида рақобатбардош бўлишга ёрдам берадиган юқори талабга эга бўлган мутахассисликларни таклиф этади.

Ўқишнинг иккинчи йилидан бошлаб талабалар қуйидаги мутахассисликлар бўйича таҳсил оладилар:

  • Халқаро бухгалтерия ҳисоби ва аудит (ACCA ҳамкори);
  • Банк иши ва молия;
  • Қуйидаги йўналишлардан бирига ихтисослашган бизнес бошқаруви:
    • Лойиҳа бошқаруви;
    • Халқаро логистика ва таъминот занжири бошқаруви;
    • Рақамли маркетинг ва электрон тижорат;
    • Тадбиркорлик ва инновацияларни бошқариш (туризм ва меҳмонхона бизнеси соҳасида).


Қандай қилиб BMU талабаси бўлиш мумкин

Университетга кириш учун абитуриентлар университетнинг сайтида рўйхатдан ўтишлари керак. Кейинги босқичда энг ками 5,5 балл IELTS ёки ушбу баллга тўғри келадиган TOEFL, Duolingo, Pearson English Test (PET) сертификатини тақдим этиш керак. Ёки университетда инглиз тилидан имтиҳонини топшириш ва тил эгаси билан суҳбатдан ўтиш мумкин.

Университет яқинда British Council IELTS ҳамкорлик дастурига қўшилди, бу эса номзодларга университетда рўйхатдан ўтиш ва IELTS имтиҳонини топшириш имконини беради.

Қабул қилиш бўйича батафсил маълумотни BMU сайтида How to Apply (сайтнинг пастки ўнг бурчагидаги қизил тугма) бўлимида олиш мумкин.

Aризалар 31 июлигача қабул қилинади.

Мурожаат учун телефон: (+998) 95−511−99−99.

E-mail: info@bmu-edu.uz
Сайт: bmu-edu.uz
Instagram: @bmuedu
Telegram: t.me/bmuedu

Реклама ҳуқуқлари асосида.