Сайтимиз ва Facebook`да Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев номи тилга олинган хабарлар остида дарҳол давлат раҳбарини қўллаб-қувватловчи кўплаб изоҳлар пайдо бўлмоқда. Фикр-мулоҳазалар мазмунини ҳисобга олмаганда, буни нормал ҳолат деб ҳисоблаш мумкин (президент ҳақиқатда аҳолининг катта қисми томонидан қўллаб-қувватланади).

Изоҳларнинг аксарияти бир хил мазмунда, баъзида матнлар бир-бирига ўхшаш (турли хил аккаунтлардан ёзилган бўлса-да), кўпинча хатолари кўп ва хабарлар мавзусига алоқаси йўқ. Биз буни ким қилаётганлигини, нима учун қилинаётганлигини (бу ботларнинг иши эканлиги кўриниб турибди) ва бу билан нима қилиш кераклигини (ўзи керакми нимадир қилиш) билмаймиз. Биз баъзи изоҳларни ўқувчилар билан бўлишишга қарор қилдик, чунки уларни ўқиш доимо қизиқарли.


Одатий мулоҳазалардан ташқари, Facebook`даги изоҳларда президентнинг чиқишларидан парчалар ҳам пайдо бўлиб туради. Бу изоҳлар янгиликлар маъносига умуман алоқадор бўлмаслиги ва бир неча марта такрорланиши мумкин.

Сўнгги пайтларда президент ҳақидаги хабарлар остида изоҳ қолдирган фойдаланувчиларнинг аккаунтларига назар ташланса, уларнинг аксарияти 2021 йилнинг август-октябрь ойларида яратилганини кўриш мумкин. Уларнинг саҳифаларида икки-учтадан ортиқ пост йўқ, дўстлари ҳам кўп эмас, шахсий суратлар ўрнига чет эллик юлдузларнинг суратлари юкланган.

Ўқувчилар изоҳларда ботлар мавжудлигини тез-тез таъкидлайдилар, аммо бу уларни тўхтатаётгани йўқ.