Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар Тошкент шаҳрида қалбаки купюраларни, Тошкент вилоятида эса ноқонуний тарзда валюта қийматликларини сотишга уринган фуқаролар қўлга олди.

Тошкент шаҳри Чилонзор туманида 3 нафар шахс бошқа бир фуқарога 6900 АҚШ долларини ноқонуний тарзда сотаётган вақтда ушлангани айтилмоқда.

Тергов давомида муомалага киритилган мазкур купюралар қалбаки эканлиги аниқланган. Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Тошкент вилоятида кузатилган ҳолатда эса икки нафар шахс валютани ноқонуний равишда сотишга уринди. Фуқаролар Р.Қ. ва Л.С.лар бошқа бир фуқаро С.га 11000 АҚШ долларини жами 125,4 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент.

Уларга нисбатан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.