Россиянинг Украинага босқини Ўзбекистонда иқтисодий ўсишни 3,6% гача секинлаштиради — Жаҳон банки

Жаҳон банки ҳисоб-китобларига кўра, Россиянинг Украинага бостириб кириши оқибатлари Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш даражасини 3,6% гача секинлаштиради, инқирозгача бу кўрсаткич 6% га баҳоланган эди. Айни пайтда хомашё экспортидан олинадиган даромадлар ва хусусийлаштиришдан тушумларнинг нисбатан юқорироқ бўлиши пул ўтказмаларига қарам бўлган уй хўжаликларини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадларидаги юқори ижтимоий соҳа харажатларини қоплайди, пул ўтказмалари қисқариши ва меҳнат мигрантларининг уйларига қайтиши ортидан мамлакатда камбағаллик даражаси кескин ўсишининг олдини олади.

Ўзбекистон Украинага гуманитар ёрдам юборди

8 апрель куни Ўзбекистондан Украинага 34 тоннадан ортиқ гуманитар ёрдам етиб келган. Закарпатська вилояти раҳбари Виктор Микита кўрсатилган ёрдам учун Ўзбекистонга миннатдорчилик билдирган. Украинага гуманитар ёрдам юборилганлиги ҳақида ҳозирча Ўзбекистоннинг расмий идоралари томонидан хабар берилмади.

Мудофаа вазирлиги десантчиларнинг парашютда сакраш машғулотлари видеосини эълон қилди

Мудофаа вазирлиги ҳаво десант хизмати ҳарбийларининг парашютда сакраш бўйича навбатдаги машғулотлари видеосини эълон қилди.

«Шавкат Миромонович, биз сизни қўллаб-қувватлаймиз» — «ўқувчиларимиз» изоҳлари

«Президентимиз биринчи рақамли», «Мирзиёевга эҳтиром», «Орзуларингиз ушалсин, Шавкат Миромонович» — бу каби изоҳлар президент билан боғлиқ хабарлар остида тез-тез учраб туради. Бу ким томонидан нима учун қилинаётгани ва бу борада нима қилиш кераклигини билмаймиз. Аммо бундай шарҳларни ўқиш ҳар доим қизиқарли.

Uzbekistan Airways самолёти портлаш хавфи сабабли Москвада кўнди

Минскдан Тошкентга учаётган Uzbekistan Airways самолёти портлаш хавфи сабабли Москванинг Домодедово аэропортига қўнди. Ҳаво кемасига бомба қўйилганлиги ҳақидаги хабар ўз тасдиғини топмади, дейилади авиакомпания хабарида.

Ҳар йили Ëшлар куни ва «Ëшлар форуми» доирасида беш босқичли спорт мусобақалари ўтказилади

Президент қарорига мувофиқ, ҳар йили анъанавий тарзда 30 июнь — Ëшлар куни ва «Ëшлар форуми» доирасида спортнинг 9 та тури бўйича беш босқичли оммавий спорт мусобақалари ўтказилади. Бу орқали йил охиригача 6 млн нафар ёшларни спорт билан қамраб олиш режа қилинган. Бундан ташқари, 2023 йил 1 мартдан олимпия, ноолимпия ва миллий спорт турлари, қолаверса, мактаб ва ОТМлар доирасида ҳам мусобақалар ташкиллаштирилади.

«Болаларга нисбатан зўравонликни тўхтатинг» — Бола омбудсмани

Қорақалпоғистонда ўз фарзандларига жисмоний ва руҳий тазйиқ ўтказган аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бола омбудсмани Алия Юнусова эса «болаларга нисбатан зўравонликни тўхтатишни» сўраб чиқди. «Биз жамият сифатида бу ҳақиқатни қабул қилмаслигимиз керак. Болаларни шафқатсиз муомала ва зўравонликдан асраш учун барча имкониятларни ишга солишимиз лозим», — деди у. Вакил ҳолатни ўз назоратига олди.

Уюшмаларга берилган имтиёзлар соҳадаги барча ишлаб чиқарувчиларга тадбиқ этилади

«Ўзбекипаксаноат», «Ўзчармсаноат» ва бошқа уюшмалар томонидан қўлланилаётган солиқ ва божхона имтиёзлари мазкур тармоқларнинг барча субъектларига ҳам татбиқ этилади. Мазкур имтиёзлар 2017−2019 йилларда берилган бўлиб, уларнинг муддати 2023 йил 1 январда тугайди. «Газета.uz» ушбу имтиёзлар ва соҳалар рўйхатини эълон қилади.

Tinkoff компанияси CloudPayments савдо белгисини Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказмоқда

Tinkoff Global компанияси Ўзбекистонда CloudPayments савдо белгисини рўйхатдан ўтказишни бошлади. Онлайн тўлов хизматини кўрсатувчи тизим аллақачон компанияни рўйхатдан ўтказган ва маҳаллий корхоналар билан музокараларни бошлаган.

Humo карталари ишида узилишлар кузатилмоқда

Айни пайтда бир қатор банк иловаларида Humo карталари билан ишлашда узилишлар кузатилмоқда. Тўлов тизими ушбу муаммолар яқин келажакда ҳал қилиниши ҳамда узилишлар мобил иловаларнинг ҳаммасига ҳам таъсир кўрсатмаганини маълум қилди.

Январь-март ойларида бозорларда 2 тоннадан зиёд истеъмолга яроқсиз гўшт аниқланди

Биринчи чоракда республика деҳқон бозорлари 2014 кг истеъмолга яроқсиз гўшт ва 3583 кг ички органлар топилиб, йўқ қилинди. Тошкент ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси пойтахтга айланма йўллар билан кириб келаётган истеъмолга яроқсиз гўштлар асосан умумий овқатланиш шохобчаларига тарқатилишини маълум қилди. Эшак гўшти масаласига ҳам изоҳ берилди.

Ҳафтанинг иккинчи ярмидан кунлар +35 даражагача исийди

Туркманистон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши ҳисобига ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳарорат +30…+35 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.

Сирдарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Сирдарёда вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига Дилмурод Абдурахманов тайинланди. У бунга қадар Сайхунобод туманидаги тўқимачилик кластерига раҳбарлик қилган.

Ипотека ва таълим кредитларининг фоиз ставкалари йил охиригача ўзгаришсиз қолади

Молия вазирлиги томонидан тижорат банкларига ипотека ва таълим кредити учун ажратиладиган ресурс маблағлари бўйича амалдаги фоиз ставкалари 2022 йил якунига қадар сақланиб қолади. Бу ҳақда президент қарорида кўзда тутилган.