Суд ҳужжатларини ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш жараёнига аралашганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик киритилди.
Бу президент томонидан 11 апрель куни имзоланган [ЎРҚ-762-сон] қонунда акс этган, деб хабар берди Адлия вазирлиги.
Унга кўра, мазкур ҳаракатлар маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилса, 1 йилдан 3 йилгача озодликни маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Шунингдек, йирик битимлар тузишда, молия-кредит хизматларини кўрсатишда, халқаро йўловчи ташиш ва давлат хизматларини кўрсатишда ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлик борлигини текширмаслик ҳам маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.
Мазкур ўзгартишлар билан бир қаторда, энди ундирув қарздорнинг мол-мулкига эмас, балки унинг банкдаги ҳисобрақамига қаратилиши ҳақида ҳам ёзгандик.