Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Ҳаво десант хизмати мутахассислари билан навбатдаги амалий сакраш машғулотлари ўтказилди. Вазирлик матбуот хизмати ушбу машғулотлар акс этган видеони эълон қилди.

Десантчилар Ил-76 ҳаво траснпортидан турли баландликлардан сакраб, берилган топшириқни бажаришди.

«Жанговар топшириқнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиги бевосита ҳарбий хизматчиларнинг малакаси ва касбий тайёргарлигига боғлиқдир. Шу боис ҳар бир десантчи ҳавода парашютни бошқаришда шамол йўналиши ва тезлигини инобатга олиб, белгиланган жойга қўнишга ҳаракат қилмоқда», — дейилади видеолавҳада.

Ерга қўнган ҳарбий хизматчилар гуруҳларга бўлинган ҳолда ўқув-жанговар вазифани бажаришга киришишди.

Видео