Жамият

Таниқли спорт журналисти Ахбор Имомхўжаев 86 ёшда оламдан ўтди
30 май 2022, 20:36 1

Таниқли спорт журналисти Ахбор Имомхўжаев 86 ёшда оламдан ўтди

Таниқли спорт журналисти, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи Ахбор Имомхўжаев 86 ёшда ҳаётдан кўз юмди.

Прокрастинация нима, нега биз бунга йўл қўямиз ва уни қандай енгиш мумкин?
30 май 2022, 20:22 1

Прокрастинация нима, нега биз бунга йўл қўямиз ва уни қандай енгиш мумкин?

Ҳозирги даврда прокрастинацияга дуч келмаган, бундан азият чекмаган инсонлар жуда кам бўлса керак. Аммо биз унинг сабабларини, аслида қандай оқибатларга олиб келишини биламизми?

Июнь ойида об-ҳаво қандай бўлади?
30 май 2022, 20:03

Июнь ойида об-ҳаво қандай бўлади?

Ўзгидромет келаётган ёз аномал иссиқ бўлиши ҳақидаги гап-сўзларни рад этди. Бироқ об-ҳавонинг ўта иссиқ бўлиши ҳам истисно қилинмайди, бу — Ўзбекистон иқлимининг ўзига хос хусусиятларидир, дея таъкидлади синоптиклар. Июнь ойи бўйича об-ҳаво прогнози.

Адвокат билан масофадан битим тузиш ва ундан онлайн юридик ёрдам олиш имконияти яратилади
30 май 2022, 19:41

Адвокат билан масофадан битим тузиш ва ундан онлайн юридик ёрдам олиш имконияти яратилади

2023 йил 1 январдан адвокатлик фаолияти учун лицензия бериш онлайн тарзда амалга амалга оширилади. Шунингдек, адвокат билан масофадан битим тузиш ва ундан онлайн юридик ёрдам олиш имконияти яратилади. Давлат ҳисобидан адвокатларни ишга жалб этиш электрон тартибда тасодифий танлаш йўли билан аниқланади.

Самарқандда 5 сотих ерни $100 мингга сотишга уринганликда гумон қилинган шахс ушланди
30 май 2022, 19:09

Самарқандда 5 сотих ерни $100 мингга сотишга уринганликда гумон қилинган шахс ушланди

Самарқанд туманида фуқаро бошқа фуқарога қарашли иссиқхона қуриш учун ажратилган 50 сотих ер майдонининг 5 сотихини 100 минг долларга сотишга уринганликда айбланмоқда. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўтказган тезкор тадбирда у 70 минг долларни олган вақтида қўлга олинди.

«Сабаблари асосли очиб берилмаган». ХДП фракцияси ЙПХ ходимларини суратга олишни тақиқлашга оид қонун лойиҳасини рад этди
30 май 2022, 18:59

«Сабаблари асосли очиб берилмаган». ХДП фракцияси ЙПХ ходимларини суратга олишни тақиқлашга оид қонун лойиҳасини рад этди

ИИВ ЙПХ ходимларини суратга олиб интернетда тарқатганлик учун 15 млн сўм жарима ёки 15 сутка маъмурий қамоқ билан жазолашга оид қонун лойиҳасини Қонунчилик палатасига киритди. ХПД фракцияси таклифлар бўйича сабаблар асосли очиб берилмаганлиги учун мазкур қонунни биринчи ўқишда кўриб чиқишни рад этиб, уни кун тартибидан чиқариб ташлади. Бу ходимларни тасвирга олишни тақиқлашга бўлган навбатдаги уриниш, аввалроқ вазирлик таклиф этган ҳукумат қарори лойиҳаси жамоатчилик эътирозларига сабаб бўлганди.

Жиззахда икки шахс учта бўри боласини сотмоқчи бўлди
30 май 2022, 18:18

Жиззахда икки шахс учта бўри боласини сотмоқчи бўлди

Тармоқларда Баҳмал туманида икки нафар шахс учта бўри боласини сотиш бўйича эълон бергани ҳақида хабарлар тарқалди. Жиззах Экология бошқармаси ходимлари бўри болаларини уларнинг машинасидан топди. Ҳуқуқбузарлар эса жаримага тортилди. Бўри болаларини экологлар парваришламоқда, улар яқин фурсатларда табиат қўйнига қайтарилади.

Солиқ қўмитаси чек берилмагани учун тадбиркорларни текшириш қоидаларини юмшатди
30 май 2022, 18:05

Солиқ қўмитаси чек берилмагани учун тадбиркорларни текшириш қоидаларини юмшатди

1 июндан бошлаб чек бермаган тадбиркорларни солиқ хизмати органлари томонидан текшириш қоидалари ўзгармоқда. Энди биринчи шикоятдан сўнг тадбиркор дарҳол жазоланмайди, лекин у билан профилактик суҳбат ўтказилади. Шунингдек, фуқаролар 24 соат ичида иккитадан ортиқ мурожаат юбора олмайди.

Zaamin Ultra: Ёмғир, туман ва тоғлар бағридаги марафон қандай ўтди?
30 май 2022, 17:55

Zaamin Ultra: Ёмғир, туман ва тоғлар бағридаги марафон қандай ўтди?

28−29 май кунлари Зомин миллий боғида иккинчи Zaamin Ultra марафони — спорт, мусиқа ва санъат фестивали бўлиб ўтди. Чодирларда ўтган ёмғирли тун, оилавий ва жамоавий югурганлар, ногиронлиги бор марафончилар, совуқ ҳаво ва туманга қарамасдан мураккаб масофани босиб ўтган югурувчилар — Zaamin Ultra «Газета.uz» мухбири фотоҳикоясида.

Фото: Тошкентда хизмат итлари кўргазмаси ўтказилди
30 май 2022, 17:36

Фото: Тошкентда хизмат итлари кўргазмаси ўтказилди

«Хизмат итлари-2022» кўргазмасида хавфсизлик идоралари ва вазирликларининг 100 дан ортиқ итлари иштирок этди. Тадбир кинологик хизматлар ўртасида ҳамкорлик ва тажриба алмашишни кучайтириш мақсадида ташкил этилди. «Газета.uz» мухбири Мадина Аъзам фоторепортажи.

USAID Ўзбекистонга $1,3 млнлик ускуналарни топширди
30 май 2022, 16:44

USAID Ўзбекистонга $1,3 млнлик ускуналарни топширди

АҚШ ўзининг Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) орқали Ўзбекистоннинг миллий иммунизация тизимини мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон ССВга совуқ занжирли ускуналар ва компьютерларни топширди. Ускуналар 671 та совутгич, 212 та музлатгич ва 150 та компьютердан иборат бўлиб, умумий қиймати 1,3 млн долларни ташкил этади.

Миробод туманидаги 6 та йўл кесишмасида ҳаракат қисман чекланади
30 май 2022, 16:34

Миробод туманидаги 6 та йўл кесишмасида ҳаракат қисман чекланади

Тошкент шаҳрининг Миробод туманидаги йўлларда кетаётган таъмирлаш ишлари сабабли Марказий темир йўл вокзали яқинидаги 6 та йўл кесишмасида машиналар ҳаракати қисман чекланади.

Президент Лола Муротова вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
30 май 2022, 16:19

Президент Лола Муротова вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон қаҳрамони Лола Муротованинг 64 ёшида вафот этгани муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди. «Атоқли фермер, қишлоқ хўжалиги илмининг етук намояндаси, таниқли жамоат арбоби, камтарин ва самимий инсон Лола Муротованинг ёрқин хотираси қалбларда ҳамиша сақланиб қолади», — дейилади таъзияда.

Тошкентда мушукни деразадан улоқтирган боланинг шахси аниқланиб, отасига жарима солинди
30 май 2022, 13:08

Тошкентда мушукни деразадан улоқтирган боланинг шахси аниқланиб, отасига жарима солинди

Ижтимоий тармоқларда Р. Глиэр номидаги республика ихтисослаштирилган мусиқа мактабининг ўқувчиси 3-қаватдан мушукни улоқтиргани акс этган видео тарқалди. Вояга етмаган йигитнинг отасига нисбатан болаларни тарбиялаш борасидаги мажбуриятларни бажармаганлиги бўйича протокол тузилиб, у жаримага тортилди.

«Товуқбоқарлар ўқув машғулотларида қатнашмаган» — Андижон вилояти ҳокимлиги кредитга товуқ олиб боқаётган аҳоли ҳақида
30 май 2022, 13:04

«Товуқбоқарлар ўқув машғулотларида қатнашмаган» — Андижон вилояти ҳокимлиги кредитга товуқ олиб боқаётган аҳоли ҳақида

Андижон вилоятида кредит асосида 200 минг донадан ортиқ товуқ тарқатилган аҳоли паррандаларнинг нобуд бўлаётганлиги, кам тухум қўяётганлиги ва иммунитети пастлигидан шикоят қилмоқда. Kun.uz нашри битта товуқ аҳолига ўртача бозор нархидан анча қимматга тушаётганлиги ҳақида ёзди. Вилоят ҳокимлиги ва товуқларни етказиб берган корхона товуқбоқарларни ташкил этилган ўқув машғулотларида қатнашмаганликда айблади.

Ҳафта охиригача ёғингарчилик кутилмайди, кунлар исий бошлайди
30 май 2022, 11:31

Ҳафта охиригача ёғингарчилик кутилмайди, кунлар исий бошлайди

Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳарорат аста-секин кўтарилиб, +35…+37 даражагача исийди. Фақат тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Айрим жойларда шамол тезлиги 15−20 м/с гача кучайиб, чанг-тўзон кўтарилиши кутилмоқда.

Самарқандда сайёҳлик автобуси «Камаз» билан тўқнашди, бир киши ҳалок бўлди
30 май 2022, 11:22

Самарқандда сайёҳлик автобуси «Камаз» билан тўқнашди, бир киши ҳалок бўлди

Иштихон туманида Бухородан келаётган сайёҳлик автобуси «Камаз» билан тўқнашиб кетди. Бунинг оқибатида ҳайдовчининг шериги воқеа жойида вафот этди, бир нафар руминиялик сайёҳ эса енгил тан жароҳати олди.

IT фақат йигитлар учун эмас, қизлар ҳам эплай олади — Фазилатбону Менглиева
30 май 2022, 10:32

IT фақат йигитлар учун эмас, қизлар ҳам эплай олади — Фазилатбону Менглиева

«Газета.uz» Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидаги IT соҳасини ўрганаётган ўсмир қизлар билан суҳбатларни давом эттиради. Навбатдаги суҳбатдошимиз — хоразмлик мактаб ўқувчиси Фазилатбону Менглиева. У робототехника соҳасига қизиқиши, IT`ни YouTube`да ўрганишни бошлагани, ота-оналар қизларига IT соҳаси билан шуғулланишга рухсат бермаслигининг сабаблари ҳақида гапириб, тенгдошларига ўз маслаҳатлари билан бўлишди.

Ўзбекистон қаҳрамони Лола Муротова вафот этди
30 май 2022, 08:48

Ўзбекистон қаҳрамони Лола Муротова вафот этди

Ўзбекистон қаҳрамони, «Нурли обод» фермер хўжалиги раҳбари Лола Муротова вафот этди. Аввалроқ, у оғир хасталик билан вилоят шошилинч тиббий ёрдам марказида даволанаётганди.

Учта вилоятда фуқароларни ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди
29 май 2022, 18:36

Учта вилоятда фуқароларни ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди

Андижон ва Тошкент вилоятида фуқароларни қўшни давлатлардаги ОТМларга, Жиззах вилоятида эса фуқарони маҳаллий техникумга ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг