Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятида бўри болаларининг сотилиши ҳақида тарқалган хабар юзасидан Экология бошқармасининг Бахмал тумани ИИБ билан суриштирув ўтказди. Бу ҳақда Жиззах вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Аниқланишича, Бахмал туманидаги «Ўсмат» ШФЙда истиқомат қилувчи Т.Х.исмли ва Бахмал туманидаги «Новқа» МФЙда яшовчи Ж.М. исмли фуқаро 3 та бўри боласини ушлаб, уларни сотиш учун эълон берган.

Тезкор назорат рейд тадбирида фуқаро Х.Т.нинг автомашинаси юкхонасида 3 та бўри боласи топилган ва ашёвий далил сифатида олинган.

Ҳуқуқбузарларнинг ҳар бирига МЖтКнинг 90-моддаси, 1-қисмига (ҳайвонот дунёсидан фойдаланишнинг бошқа турларини амалга ошириш қоидаларини бузиш) асосан жарима қўлланилган.

«Айни вақтда бўри болалари экологлар томонидан парвариш қилинмоқда. Об-ҳавонинг қулай бўлган вақтида уларни ушланган жойига олиб бориб, табиат қўйнига қўйиб юбориш режалаштирилмоқда», — дефилади хабарда.