Жамият

Самарқандда 19 киши тўйда овқатдан заҳарланди
1 июн 2022, 10:32

Самарқандда 19 киши тўйда овқатдан заҳарланди

Жомбой туманида 19 нафар фуқаро тўйда овқатдан заҳарланиб, тиббиёт бирлашмаларига мурожаат қилган. Улардан 14 нафарининг соғлиги қониқарли, 5 нафари тиббиёт бирлашмасида даволанмоқда. Самарқанд вилоят ИИБ ижтимоий тармоқларда тўйда 200 киши заҳарлангани ҳақида тарқалган хабарларни рад этди.

Тошкентда «буханка» нархи 2800 сўмга кўтарилди
1 июн 2022, 10:26

Тошкентда «буханка» нархи 2800 сўмга кўтарилди

Ўзбекистонда 1 июндан бошлаб қолипли нон («буханка») нархи ошиб, 2800 сўмга сотилмоқда.

Қашқадарёда 27 ёшли фуқаро ўз уйида ўлдириб кетилди
1 июн 2022, 10:20

Қашқадарёда 27 ёшли фуқаро ўз уйида ўлдириб кетилди

Қаршида 27 ёшли фуқаронинг жасади уйидан қотиллик аломатлари билан топилди. Қашқадарё вилоят прокуратураси уни 18 ёшли фуқаро ўлдирганликда айбланаётганини маълум қилди, гумонланувчи ҳибсга олинди.

Йил бошидан бери чақалоқларга қўйилган энг машҳур исмлар эълон қилинди
1 июн 2022, 09:44

Йил бошидан бери чақалоқларга қўйилган энг машҳур исмлар эълон қилинди

Январь-май ойларида Ўзбекистонда чақалоқларга қўйилган энг машҳур исмлар Солиҳа ва Муҳаммадали бўлди. Улар 2021 йилнинг I чораги ва 2020 йилда ҳам энг кўп қўйилган исмлар қаторидан жой олганди.

Жиззахда фуқаронинг ёнидан 1 килога яқин опий моддаси топилди
31 май 2022, 23:48

Жиззахда фуқаронинг ёнидан 1 килога яқин опий моддаси топилди

Жиззах вилоятининг тўртта ҳудудида гиёҳвандлик моддаларини етиштириш ва сотишга уриниш ҳолатлари фош этилди. Жумладан, ургутлик шахс Бахмал туманида тўхтатиб, текширилганида, унинг ёнидан 968,79 грамм опий борлиги аниқланган.

Андижон давлат чет тиллари институти ташкил этилади
31 май 2022, 23:35

Андижон давлат чет тиллари институти ташкил этилади

Андижонда Андижон давлат чет тиллар институти ташкил этилмоқда. ОТМ биринчи талабаларни жорий йилда қабул қилади. Талабалар иккита чет тили бўйича малакага эга бўлишади.

Метродаги иккинчи вестибюллар ярим тунгача ишлай бошлайди
31 май 2022, 22:25

Метродаги иккинчи вестибюллар ярим тунгача ишлай бошлайди

Чоршанбадан Тошкент метрополитенининг 15 та станциясида аввал соат 7:00 дан 19:00 гача ишлаган иккинчи вестибюллар энди соат 5:00 дан ярим тунгача очиқ бўлади.

31 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
31 май 2022, 22:00

31 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

1 июлдан энергия ва газ нархини ошириш таклиф этилгани, муҳокамага қўйилган тадбиркорлик кодекси лойиҳаси, Ўзбекистонга келиши кутилаётган Тожикистон президенти, тунда ишлашига руҳсат берилган музейлар, аҳолидан тасвирий ва амалий санъат асарларини сотиб оладиган давлат, 2023 йилгача божхона божларидан озод этиладиган 22 хил озиқ-овқат ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 31 майдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

«Қонун лойиҳаси биринчи ўқишга киради». Нурдинжон Исмоилов ички ишлар ходимларини суратга олишни тақиқловчи ҳужжат ҳақида
31 май 2022, 20:43

«Қонун лойиҳаси биринчи ўқишга киради». Нурдинжон Исмоилов ички ишлар ходимларини суратга олишни тақиқловчи ҳужжат ҳақида

Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов ички ишлар ходимларини суратга олишни тақиқловчи қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилиши ва муҳокама қилинишини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, ташаббускорлардан қўшимча маълумотлар сўралган, шунга кўра ҳужжатга ўзгаришлар киритилади. «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги қонунчилигимизда жуда кўп бўшлиқлар бор. Керак бўлса зиддиятлар ҳам бор, уни ҳам тан олишимиз керак», — деди у.

Тошкентда ногиронлиги бўлган фуқароларга мўлжалланган такси хизмати иш бошлади
31 май 2022, 18:35

Тошкентда ногиронлиги бўлган фуқароларга мўлжалланган такси хизмати иш бошлади

3 июндан бошлаб Тошкент шаҳрида ногиронлиги бўлган фуқароларга мўлжалланган «Меҳрибон такси» хизмати йўлга қўйилади. Машиналар кўчма пандус билан жиҳозланган. Компания вакилининг сўзларига кўра, хизматдан тушган маблағнинг бир қисми ҳайрияга йўналтирилади, ногиронлиги бор шахслар ҳам ишга жалб қилинади.

Янги тарифлар бўйича электр энергия ва газ харажатлари қандай ўзгаради?
31 май 2022, 17:53 2

Янги тарифлар бўйича электр энергия ва газ харажатлари қандай ўзгаради?

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги газ ва электр энергиясининг янги тарифлари бўйича аҳолининг харажатлари қанчага ошишини ҳисоблаб чиқди. Агар энергоресурслар истеъмоли табақалаштирилган тарифлар доирасида қолса, харажатлар 8−10 фоизга ошади, деб маълум қилди вазирлик.

«Ҳудудгазтаминот» кўп оилали хонадонларга икки марта суюртирилган газ етказиб беради
31 май 2022, 16:49

«Ҳудудгазтаминот» кўп оилали хонадонларга икки марта суюртирилган газ етказиб беради

«Ҳудудгазтаминот» истеъмолчилар мурожаатига кўра, суюлтирилган газ етказиб бериш тартибини янгилади. Бундан буён компания газ баллонини олиш бўйича ҳар бир мурожаатни жойига чиқиб ўрганади. Оила аъзолари кўп хонадонлар ID-карта орқали икки маротаба газ олишлари мумкин бўлади. Компания шу йўл орқали олиб сотарларга қарши курашишни мақсад қилган.

Ўзгидромет тўққизта вилоятда сел келиш хавфини эълон қилди
31 май 2022, 16:30

Ўзгидромет тўққизта вилоятда сел келиш хавфини эълон қилди

2−4 июнь кунлари Ўзбекистоннинг 9 та вилоятининг тоғли ҳудудларида ёмғир ва дўл ёғиши оқибатида сел-сув тошқинлари юз бериши хавфи эълон қилинди. Ўзгидромет фуқаролардан эҳтиёт чораларини кўришни сўрамоқда. Қолаверса, ҳафтанинг иккинчи ярмида айрим ҳудудларда шамол тезлиги 18−23 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда эса чанг тўзони кузатилиши мумкин.

ПМТИ тадқиқоти: Таълим даражаси иш ҳақига қандай таъсир қилади?
31 май 2022, 15:01

ПМТИ тадқиқоти: Таълим даражаси иш ҳақига қандай таъсир қилади?

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти таълим даражасига қараб иш ҳақи ўсишини баҳолаш бўйича тадқиқот ўтказди. Ўрганиш натижаларига кўра, Ўзбекистонда иш ҳақидаги устама фан доктори (DSc) илмий унвони учун 61% дан, PhD ёки фан номзоди учун 41% дан юқори эканлиги, шу билан бирга бакалавр босқичининг имтиёзли дипломига эга ходимлар меҳнат бозорида оддий диплом соҳибларига қараганда 8,5% кўпроқ маош олиши маълум бўлди.

Тадбиркорлик кодекси лойиҳаси муҳокамага қўйилди
31 май 2022, 12:41

Тадбиркорлик кодекси лойиҳаси муҳокамага қўйилди

Адлия вазирлиги 9 та амалдаги қонун, 2 та янги қонун лойиҳаси ва 10 дан ортиқ қонуности ҳужжатларини яхлитлаштирувчи Тадбиркорлик кодекси лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйди. Унга кўра, давлат корхоналарига рақобатни чекловчи тўғридан-тўғри солиқ, божхона ва бошқа турдаги имтиёз ва преференсиялар бериш тақиқланмоқда. Қолаверса, кодексдан субсидия бериш ва молиявий санкциялар қўллаш тартиблари, «хўжалик ширкати» шаклини бекор қилиш ҳам ўрин олган.

Давлат аҳолидан тасвирий ва амалий санъат асарларини сотиб олади
31 май 2022, 12:23

Давлат аҳолидан тасвирий ва амалий санъат асарларини сотиб олади

Ўзбекистонда 1 июлдан «Миллий меросга менинг ҳиссам!» умумхалқ акцияси ташкил этилади. Унинг доирасида аҳолидан мустақиллик йилларида яратилган, юксак бадиий қийматга эга тасвирий ва амалий санъат асарлари харид қилинади. Бунинг учун ҳар йили 3,5 млрд сўм, талабга кўра ундан ҳам кўпроқ маблағ ажратиб борилади. Қолаверса, «Мозийга саёҳат» дастури ҳам ўтказилади, дафтарларга киритилган фуқаролар учун музейларга кириш бепул бўлади.

Давлат музейларига тунги вақтларда хизмат кўрсатишга рухсат берилди
31 май 2022, 11:35

Давлат музейларига тунги вақтларда хизмат кўрсатишга рухсат берилди

Президент қарори билан 1 июлдан бошлаб давлат музейларига ҳар куни соат 22:00 га қадар ҳамда тунги вақтларда хизмат кўрсатишга рухсат берилди. Пулли хизматлар кўрсатишда иштирок этган музей ходимларига қўшимча тўловлар тўланади ва улар моддий рағбатлантирилади. Қолаверса, туркиялик мутахассислар иштирокида учта музей реконструкция қилинади.

Учта ҳудудда валютани ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
31 май 2022, 11:08

Учта ҳудудда валютани ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди

Тошкент, Андижон ва Қашқадарё вилоятларида ноқонуний валюта айирбошлаш билан шуғулланганликда гумонланган беш нафар шахс қўлга олинди. Улар жами 9100 долларни 100 млн сўмга сотишга уринишгани айтилмоқда. Гумондорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

30 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
30 май 2022, 22:00

30 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Лола Муротованинг вафотига ҳамдардлик билдирган президент, халқаро мусобақа ғолиби Нодирбек Абдусатторов, Тошкентда мушукни деразадан улоқтирган бола, болалар кунига 200 минг сўмдан пул тарқатилаётгани ҳақида тарқалган ёлғон хабарлар, чек бўйича тадбиркорларни текшириш қоидаларини юмшатган Солиқ қўмитаси ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 30 майдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Сейсмик заиф кўп қаватли уйлар ўрнига янгилари қурилади
30 май 2022, 21:55

Сейсмик заиф кўп қаватли уйлар ўрнига янгилари қурилади

Президент фармони билан 1 октябрдан республикадаги кўп квартирали уй-жойлар зилзилабардошлик бўйича хатловдан ўтказилиб, улар натижаларига кўра сейсмик заиф ва авария аломатлари аниқланган уйлар ўрнига янгилари қурилади. Шунингдек, 2023 йилдан бошлаб 9 ва ундан юқори қаватли янги қурилаётган биноларда вибродинамик ускуна ёки махсус асбоб-ускуналар ёрдамида синов ва текширув ўтказиб борилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг