Миробод туманининг бир неча кўчалари таъмирланаётганлиги сабабли кўчаларда автотранспорт ҳаракати қисман чекланишини маълум қилди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Таъмирланаётган ҳудудлар:

  • Меҳржон ва Кичик халқа йўли кесишмаси;
  • Кичик халқа йўли ва Авлиё ота кўчалари кесишмаси;
  • Темирйўлчилар ва Сарикўл кўчалари кесишмаси;
  • Меҳржон ва Сарикўл кўчалари кесишмаси;
  • Ойбек ва Кичик халқа йўли кўчалари кесишмаси;
  • Туркистон ва Кичик халқа йўли кесишмаси.

Мазкур йўллар айнан қанча муддатда таъмирланиши ҳақида маълумот берилмаган.

Бироқ, ҳокимият қўшимча қилинишича, таъмирлаш жараёнида йўл ёпилмайди.