1 июндан бошлаб Тошкент дўконларида қолипли нон, «буханка» нархи 1400−1600 сўмдан 2800 сўмга қимматлашди.

Ноннинг нархи 2018 йил сентябрь ойидан бошлаб, ундаги нархлар назорати бекор қилинганидан бери, деярли ўзгармаганди. Бироқ, ҳукумат нархни субсидиялашда давом этди.

Март ойида буханканинг ўртача энг юқори нархи Хоразм вилоятида — қарийб 3000 сўм, энг пасти — пойтахтда — 1600 сўм бўлгани ҳақида ёзган эдик.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 11 май куни ғалла етиштиришда ислоҳотлар бўлиши, жумладан, дон нархи эркинлаштирилишини маълум қилди. Ислоҳот арзонроқ ун сотишни бекор қилишни назарда тутади. Шу муносабат билан ҳукумат томонидан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилди. Май ойи охирида президент пенционерлар ва ижтимоий ҳимояга муҳтожларга бир марталик моддий ёрдам тўлаш тўғрисидаги қарорни имзолаганди.