2022 йилнинг ўтган беш ойи давомида Ўзбекистонда янги туғилган чақалоқларга энг кўп қўйилган исмлар Солиҳа ва Муҳаммадали бўлди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, 2022 йилнинг январь-май ойларида 9929 қизга Солиҳа ва 9567 ўғил болаларга Муҳаммадали исми берилган.

Ушбу исмлар 2021 йилнинг I чорагида ҳам чақалоқларга қўйилган энг машҳур исмлар бўлган (мос равишда 5114 ва 5236 чақалоқларга қўйилган).

Шунингдек, 2020 йилда ҳам янги туғилган чақалоқларга энг кўп Солиҳа (18616) ва Муҳаммадали (19393) исмлари қўйилган.

2018 йилда чақалоқларга берилган энг машҳур исмлар Солиҳа ва Мустафо, 2017 йилда эса Мадина ва Азизбек бўлган эди.