1 июндан Тошкент метрополитенининг «Ҳамид Олимжон», «Пушкин», «Мирзо Улуғбек», «Ойбек», «Беруний», «Абдулла Қодирий», «Новза», «Тошкент», «Космонавтлар», «Чорсу», «Тинчлик», «Туркистон», «Шаҳристон», «Бодомзор» ва «Минор» станцияларида иккинчи вестибюллар (кириш ва чиқиш йўллари) йўловчиларга соат 5:00 дан 00:00 гача хизмат кўрсатади. Бу ҳақда метрополитен матбуот хизмати хабар берди.

Бундан олдин, иккинчи йўлаклар 7:00дан 19:00гача ишларди, бу эса йўловчилар учун ноқулайлик туғдираётганди.