Ижтимоий тармоқларда Қарши шаҳрида хонадондан 27 ёшли эркакнинг жасади топилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Мазкур ҳолат бўйича Қашқадарё вилоят прокуратураси маълумот берди.

Таъкидланишича, воқеа 31 май куни «Комилон» МФЙда содир бўлган. Фуқаронинг жасади қотиллик аломатлари билан топилган. Уни ўлдирганликда эса 18 ёшли фуқаро айбланмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми (оғирлаштирувчи ҳолатда қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатди. Гумонланувчига жиноят иши бўйича 15 йилдан 25 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси хавф солмоқда.

Фуқаро процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда вилоят прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари кетмоқда.