Самарқанд вилояти Жомбой туманида 19 нафар фуқаро тўйда овқатдан заҳарланганлиги маълум бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари хабар берди.

Хабарга кўра, фуқаролар тиббиёт бирлашмаларига тўй базмида овқатдан захарланганлиги юзасидан мурожаат қилишган. Улардан 14 нафари соғлигининг ҳолати қониқарли эканлиги сабабли амбулатор шароитда даволанишга юборилган. 5 нафари тиббиёт бирлашмасида даволанмоқда.

«„Millar“ кўрсатувининг 196 нафар, „Markaziy Studiya“ кўрсатувининг 200 нафар фуқаролар захарланган дея берган маълумотлари ҳақиқатга тўғри келмайди ва ушбу хабарлар юзасидан текширув тайинланди», — дейилади хабарда.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар бўйича ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.