ЙПХ ходимларини суратга олишни тақиқлашга оид моддани ўз ичига олган қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилади ва муҳокама қилинади. Бу ҳақда Қонунчилик палатасининг Спикери Нурдинжон Исмоилов сешанба кунги мажлисда маълум қилди.

Сўзи аввалида у бугунги кунда қуйи палатанинг кўриб чиқишида жами 28 та қонун лойиҳаси мавжудлигини айтиб ўтди.

«Яқинда ҳам 49 та эди, кейин 38 та, ҳозир мана 28 та қонун бор. Яна янги қонунлар келишда давом этаяпти. Бу ишимиз ниҳоятда кўплигидан далолат. Шундан биринчи ўқишга тегишлиси 4 та бўлса, иккинчи ўқишга тайёрланаётгани 18 та, яна 4 тасини учинчи ўқишда қабул қилишимиз керак», — деди у.

Спикернинг сўзларига кўра, уларнинг орасида «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси, Жиноят-процессуал кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси ҳам бор.

Гап ЙПХ ходимларини суратга олиб интернетда тарқатганлик учун 15 млн сўм жарима ёки 15 сутка маъмурий қамоқ билан жазолашга, қолаверса, бошқа ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликни кучайтиришга қаратилган ҳужжат ҳақида кетмоқда.

«Ҳозир қонун лойиҳаси Қонунчилик палатаси қолдиғида турибди. Қўмита қонунни биринчи ўқишга киритиш бўйича ишларни давом эттираяпти. Албатта бу қонун лойиҳаси биринчи ўқишга киради, муҳокамага сабаб бўлади. Муддати борлиги учун биз шошилмаймиз, шу билан бирга, қонунчилик ташаббуси субъектларидан яна қўшимча маълумотлар сўраганмиз», — дея таъкидлади у.

Қайд этилишича, депутатлар ҳужжатни фракцияларда муҳокама қилмоқда, қўшимча маълумот берилган тақдирда уни тўлдириш лозим бўлади.

«Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги қонунчилигимизда жуда кўп бўшлиқлар бор. Керак бўлса зиддиятлар ҳам бор, уни ҳам тан олишимиз керак. Кўп муаммоларни ҳуқуқий жиҳатдан ҳал қилиш зарурати мавжуд. Айрим турдаги ҳуқуқбузарликлар учун жазоларни кучайтиришимизга, айримларини либераллаштиришимизга тўғри келади. Оғир оқибатли ЙТҲларнинг олдини олиш самарадорлигини оширишга қаратилган бир қанча нормалар кўзда тутилган. Мутасадди ташкилотларга ваколатлар, масъулиятлар, вазифалар юклатилаяпти», — деди Нурдинжон Исмоилов.

Ҳужжат депутатларнинг фикрини инобатга олиб, яқин кунлардаги йиғилишга муҳокама учун киритилишини қўшимча қилди.

Аввалроқ, ЙПХ ходимларини суратга олиб интернетда тарқатганлик учун 15 млн сўм жарима ёки 15 сутка маъмурий қамоқ билан жазолашга оид қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасига киритилгани ҳақида ёзгандик. ХПД фракцияси таклифлар бўйича сабаблар асосли очиб берилмаганлиги учун мазкур қонунни биринчи ўқишда кўриб чиқишни рад этиб, уни кун тартибидан чиқариб ташлади. Бу ходимларни тасвирга олишни тақиқлашга бўлган навбатдаги уриниш, аввалроқ ИИВ таклиф этган ҳукумат қарори лойиҳаси жамоатчилик эътирозларига сабаб бўлганди.

Қайд этиш жоиз, мазкур қонун лойиҳаси муҳокамалар марказида бўлиб турган бир вақтда, айрим ички ишлар ходимлари айбни фуқароларга тўнкаш, уларга нисбатан жисмоний куч ишлатишмоқда. Мисол учун, 21 майга ўтар кечаси Самарқанд ИИБ ходимлари бир нафар қозоғистонлик ва икки нафар маҳаллий туристга нисбатан электрошокер қўллаган ҳолда мажбуран бўлимга олиб боришганди. Видеоларда ходимлар шаҳарда «Хавфсиз тун» тадбири олиб борилаётгани ва соат 23:00 дан кейин кўчада юриш мумкин эмаслиги ҳамда уларга «режа» қўйилганини таъкидлашган. ИИВ «ходимлар хизмат вазифаси ва махсус-техник воситаларни қўллаш ваколатини суиистеъмол қилганини» маълум қилди.

Унга қадар Самарқанд ва Наманган вилоятларида ички ишлар ходимлари фуқароларни қасддан айбдор қилишга урингани ҳақида ҳам ёзгандик. Бунинг исботи эса видео лавҳаларга муҳрланиб қолган. Самарқандда ички ишлар ходими аёл кишини прокуратура биносидан чиқаришга уринаётганида ўз қўли билан хизмат кийимидаги погонини юлиб ташлаган, бунинг учун эса суд аёлни айбдор деб топган. «Эзгулик» жамияти тергов ва суд иши қонунга зид олиб борилганини айтмоқда. Намангандаги ҳолатда эса ЙПХ ходими ҳайдовчи билан тортишиб, унга боши билан зарба берган, инспекторга нисбатан хизмат текшируви тайинланди.

Биринчи ҳолатда қозоғистонлик фуқаро билан шу каби можаро юзага келгани учун ИИВ тезкорлик билан муносабат билдириб, ходимлар ва уларга масъул бўлган раҳбарлар ишдан олиниши, суриштирувлар бошлаб юборилганини таъкидлаганди. Қозоғистон ТИВ расмий вакили Айбек Смадияров вазиятга изоҳ бериб, ходимлар аллақачон ишдан четлаштирилганини айтганди.

Ходимларнинг фуқароларни қасддан айбдор қилишга уринишлари юзасидан эса ҳозиргача бирор маълумот берилмади. Шу каби ҳолатлар кўпайса кўпайиб бораяптики, асло камайгани йўқ. Шунга қарамасдан масъуллар ходимларни суратга олишни тақиқлашни