19 июнь куни Тошкентда кучли шамол бўлиши ва ёмғир ёғиши кутилмоқда, деб хабар берди пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати.

Фуқаролардан эҳтиёткорлик чораларига риоя қилиш, дарахтлар ва темирли қурилмалар тагига автомашиналарни қўймаслик сўралди.

Қайд этилишича, ноқулай об-ҳаво шароити — кучли шамол, ёғингарчиликлар билан боғлиқ ҳар қандай фавқулодда вазиятларда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг тегишли хизматлари билан (71) 212−69−80, (71) 212−69−82, 1050 ва 1055 рақамларига мурожаат қилиб боғланиш мумкин.

Шунингдек, хабарда мурожаатларни Xalq Nazorati портали ва иловаси орқали юбориш мумкинлиги айтилган.